UZBEK

Никоҳ орқали иммигрант мақомини олиш
Миллий Соғлиқ Суғуртаси
Чет эл фуқаролари томонидан Миллий Соғлиқ Суғуртасини сотиб олиш
- Чет эл фуқароларининг мехнат суғуртасига эга бўлиши учун талаблар
· Корея Республикасида чет эл фуқароси (бундан кейин "ажнабий" деб юритилади) сифатида истиқомат қила туриб мехнатга лаёқатли деб топилса ва ишчи, расмий хизматчи ёки мактаб ишчиси бўлиб ишласа ва ① Резидент Қайди Қонуни 6 (1) Банд 3 субпараграфига асосан рўйхатдан ўтган бўлса, ② "Иммиграция ва Чет Элдаги Корея Ватандошларининг Қонуний Мақоми хақида"ги қонуннинг 6 Бандига кўра Кореядаги истиқомат манзили хақида маълумот берган бўлса ёки ③ "Иммиграция назорати хақида"ги қонуннинг 31 Бандига асосан ажнабий қайди учун ариза берган бўлса у холда у мехнат суғуртасига лойиқдир (Миллий Соғлиқ Суғуртаси Конуни 109 (2) Банд).
· Лекин, қуйидаги шахслар мехнат суғуртасига эга бўлишлари мумкин эмас (Миллий Соғлиқ Суғуртаси Конуни 6 (2) ва 109 (2) Бандлари ва Миллий Соғлиқ Суғуртаси Конунини Тадбиқ этиш Қарори 9 Банд):
1. Бир ойдан кам муддатга кунбай ёлланган ишчилар;
2. Сайловларни ютиб чиқиб идорада расмий мансабга эга бўлган ва ойлик маош ёки мукофот пули ёки ўриндош ҳақ олмаган расмийлар;
3. Ойлик иш соати 60 соатдан кам бўлган номунтазам ишчилар, ёки тўлиқсиз иш кунига ёлланган ишчилар;
4. Ойлик иш соати 60 соатдан кам бўлган номунтазам ўқитувчилар ва ходимлар, ёки тўлиқсиз иш кунига ёлланган расмий ва ўқитувчилар;
5. Тадбиркорлик фаолиятининг тайин манзили бўлмаган ичши ва хизматчилар;
6. Ичши ёлламайдиган иш берувчилар ёки 3 субпараграфга алоқадор шахслар.
- Чет эл фуқароларининг хусусий тадбиркорлик мехнат суғуртасига эга бўлиши учун талаблар
· Меҳнат суғуртасига эга бўлмаган Кореяда истиқомат қилаётган чет эл фуқароси қуйида келтирилган шартларга мувофиқ келса, Минтақавий суғуртага азобўла-ди. ("Миллий Тиббий Суғуртатўғрисидаги қонун"нинг 109(3)- "Миллий Тиббий Суғурта тўғрисидаги қонуннинг ижро қоидалари" 61-2(1) модда би-ринчи ва иккинчибандлари, 9-жадвал ва "Узоқ муддатли яшаш мақомига эга четэл фуқаролари ҳамда чет эл фуқаролари тўғрисидаги Тиббий Суғуртани қўл-лаш стандартлари"нинг 4(3)-модда.
√ Олти ойдан ортиқ Кореяда истиқомат қилган ёки олти ойдан ортиқ давомий истиқомат қилувчи сабаб билан қуйида-гилардан бирига мувофиқ келади:
1. “Иммиграцион назорат тўғрисидаги қонун”нинг 10-моддаси 2-чи бандига мувофиқ доимий резидент мақомини олган тақдирда;
2. “Иммиграцион назорат тўғрисидагиқонуннинг ижро этилиши тўғрисидаги қарор”даги21 сонли 1-чи банд 2-иловасига мувофиқнопрофесионал иш учун (Е-9) яшаш мақомига эга бўлган тақдирда;
3. “Иммиграцион назорат тўғрисидаги қонуннинг ижро этилиши тўғрисидаги қарор”даги 1-жадвалнинг 2-қисм 27-қаторида келтирилган Никоҳ иммигранти визасини олганлар;
4. “Иммиграцион назорат тўғрисидаги қонуннинг ижро этилиши тўғрисидаги қарор”даги 1-жадвалнинг 2-қисм 5-қаторида келтирилган вақтинча яшаш мақомига эгалик қила оладиган таълим ёки илмий тадқиқот учун ўқишга келган[чет эл фуқаролари, талаба виза(Д-2) сидагилар, этник корейс(Ф-4) визасидаги чет элликлар]чет эллик талабалар
5. “Бошланғич-ўрта таълим тўғрисидаги қонун”нинг 2-моддасида белгиланга мактабда таълим олиш учун ўқишга келган [чет эл фуқаролари ҳамда тил курси(Д-4) дагилар, этник корейс(Ф-4) визасидаги чет элликлар] чет эллик талабалар киради.
√ Қуйидаги шахсларнинг ҳар бири:
1. Резидент Қайди Қонуни 6 (1) Банди 3 субпараграфига асосан қайд қилинган ёки "Иммиграция ва Хориждаги Корея Ватандошларининг Хуқуқий Мақоми хақида"ги қонуннинг 6 Бандига асосан Кореядаги истиқомат манзили хақида маълумот берган шахс;
2. "Иммиграция назорати хақида"ги қонуннинг 31 Бандига асосан ажнабий қайдига ариза берган ва вақтинчалик биргаликда истиқомат қилиш мақомининг қуйидаги турига мансуб бўлган шахс
A. Артист (Д-1), Талаба (Д-2), Меҳнат малакасини оширувчи (Д-3), Умумий малакасини оширувчи (Д-4), Журналист (Д-5), Дин (Д-6), Ташкилотлар ичра алмашинув (Д-7), Корпоратив Инвестиция (Д-8), Тижорат/Бошқарув (Д-9) ёки Иш Қидирувчи (Д-10);
B. Профессор (Е-1), Хорижий тил ўқитувчиси (Е-2), Изланиш (Е-3), Технологик Алмашинув (Е-4), Профессионал Мехнат (Е-5), Артистик намойиш кўрсатувчи (Е-6), Махсус Қобилиятли Чет эл Фуқароси (Е-7), Оддий ишчи (Е-9) ёки Денгиз ишчиси (Е-10);
C. Оилани зиёрат қилиш ёки бирлашиш (Ф-1), Резидентлик (Ф-2), Турмуш ўртоғи/Фарзанд Ҳамроҳи (Ф-3), Чет эл Корея ватандоши (Ф-4), Муқим Резидент (Ф-5) ёки Никоҳ Мигранти (Ф-6);
D. Бошқалар (G-1) (Қочқинлик тўғрисидаги қонунга кўра яшашга рухсат берилган ва Маҳкама рухсат берган шахслар)
E. Мехнат Таътили (Н-1) ёки Мехнат ва Зиёрат (Н-2).
Миллий Соғлиқ Суғуртасини қандай олиш мумкин ва унинг категория ва манфаатлари
- Миллий Соғлиқ Суғуртаси манфаатлари соғлиқни сақлаш манфаатлари, соғлиқни сақлаш харажатлари, соғлиқни текшириш ва турларига ва ногиронларни ускуналар билан таъминлаш манфаатларига бўлинади.
- Турмуш ўртоғининг қарамоғида бўлган шахс сифатида Миллий Соғлиқ Суғуртасини олмоқчи бўлган шахс, турмуш ўртоғи орқали талаб қилинган хужжатларни МССХ га тақдим этиши керак.
※ Миллий Соғлиқни Суғурталаш Хизмати веб сахифасига киринг (http://www.nhis.or.kr/www.nhis.or.kr) ва Мижозларнинг Онлайн Марказига кириб Миллий Соғлиқ Суғуртасини қандай сотиб олиш мумкинлиги хақида маълумот олинг.