UZBEK

Никоҳ орқали иммигрант мақомини олиш
Ижтимоий Нафақа
Чет эл фуқаросининг Ижтимоий Нафақа Режаси асосида суғурталаниши
- 18 ёшдан катта ва 60 ёшга тўлмаган Корея Республикасида истиқомат қилувчи Корея фуқаролари Ижтимоий Нафақа Режасига мувофиқдирлар. Ушбу қонунга асосан ишга ёлланган ёки Корея Республикасида истиқомат қилувчи, агар бошқа қонун ва қоидаларга уйғун бўлмаса, чет эл фуқароси мехнат суғуртаси ёки якка тартибдаги суғурта билан суғурталаниши керак. Лекин, келишилган холда чет эл фуқароси ўз мамлакати қонунларига асосан Ижтимоий Нафақа Режасида қатнашиш ёки қатнашмасликни танлаши мумкин ("Ижтимоий Нафақа Режаси хақида"ги қонун 6 ва 126 (1) Бандлари).
Нафақа манфаати категориялари ва тафсилотлари
- Нафақа манфаати бахтсиз воқеа тури ва манфаатларига кўра ёш нафақаси, ногиронлик нафақаси, боқувчисини йўқотиш нафақаси ва бир маротаба тўланадиган нафақа турларига бўлинади ("Ижтимоий нафақа хақида"ги қонун 49 Банд).
※ Ижтимоий Нафақа Хизмати веб сахифасига киринг (http://www.nps.or.kr) ва Ижтимоий Нафақа Режасига кўра суғурталанганлигингизни текшириш учун Ижтимоий Химоя Шартномасини текширинг.