UZBEK

Никоҳ орқали иммигрант мақомини олиш
Чет эл Фуқаролигидан Воз кечиш
Корея Республикаси фуқаролигини олган шахслар чет эл фуқаролигидан воз кечишлари шартдир
- Умумий холатлар
· Корея Республикаси фуқаролигини олган чет эл фуқароси, чет эл фуқаролигидан Корея Республикаси фуқаролигини олган кундан бошлаб бир йил давомида воз кечиши шартдир. Агар у чет эл фуқаролигидан белгиланган муддат ичида воз кечмаса, у шахс муддати тугагандан кейин Корея Республикаси фуқаролигини йўқотади ("Фуқаролар хақида"ги қонун 10 (1) ва (3) Банди).
- Истисно холатлар
· Бир йил давомида чет эл мамлакати фуқаролигидан воз кечиш мажбуриятидан озод қилинмаган холда, қуйидаги шахсларнинг ҳар бири чет эл фуқаролигидан воз кечишлари лозим ёки Корея Республикаси фуқаролигини сақлаб қолишлари учун, Адлия Вазирлиги белгилаган тартибда, Адлия Вазирлигига Корея Республикаси фуқаролигини олган кундан бошлаб бир йил ичида ўзининг чет эл фуқаролиги хуқуқларидан фойдаланиш нияти йўқлиги хақида маълумот тақдим этиши керак ("Фуқаролар хақида"ги қонун 10 (2) Банди ва "Фуқаролар хақида"ги қонунни Тадбиқ этиш Қарори 13 Банди).
1. Натурализация рухсатини олган ва қуйидаги холатларга алоқадор сабаблари мавжуд шахслар;
A. Кореялик турмуш ўртоғи билан турмуш қурган ва узлуксиз сўнги икки йил давомида Корея Респуликасида истиқомат қилган шахс;
B. Корея Респуликаси фуқароси билан турмуш қурганига уч йил бўлган бўлиб Корея Республикасида энг камида бир йил давомида истиқомат қилган шахс.
2. Чет эл мамлакатининг қонунлари ва тартиби сабабли чет эл фуқаролигидан воз кечишнинг иложи бўлмаган ёки шунга ўхшаш сабаблари мавжуд деб топилган шахс;
3. Корея Республикаси фуқаролигини олиб, ўзининг чет эл фуқаролигидан воз кечиш жараёнини Адлия Вазирлиги Қонунининг 10 (1) Бандида белгиланган муддат чичида амалга ошириш даврида у мамлакатнинг қонунлари ва тартиби туфайли қийинчиликка учраганлигини тасдиқловчи хужжатларни тақдим этган шахс.
· Корея Республикаси ва чет эл мамлакати фуқароликларига бир вақтни ўзида эга шахсга (бундан кейин "кўп фуқароликка эга шахс" деб юритилади) нисбатан Корея Республикаси фуқароси сифатида Корея Республикаси қонунлари ва қоидалари ишлатилади ("Фуқаролар хақида"ги қонун 11-2 (1) Банд).
· Кўп фуқароликка эга шахс чет эл фуқаролари бажариши тегишли қонун ва қоидаларга асосан таъқиқлаган сохадаги расмий иш фаолиятни юритмоқчи бўлса, у шахс чет эл фуқаролигидан воз кечиши лозим ("Фуқаролар хақида"ги қонун 11-2 (2) Банд).
- Фуқароликдан воз кечиш гувохномасини тақдим этиш
· Юқоридаги 3 субпараграфга таалуқли шахс чет эл фуқаролигидан воз кечиш жараёнини тамомлаган бўлса, Адлияга Вазирлигига кечиртирмасдан фуқароликдан воз кечиш гувохномасини тақдим этиши керак ("Фуқаролар хақида"ги қонунни Тадбиқ этиш Қарори 13 (2) Банд).
· Юқоридаги қоидага асосан фуқароликдан воз кечиш гувохномасини тақдим этган шахсга Адлия Вазирлиги чет эл фуқаролигидан воз кечиш хақидаги ёзма тасдиқни тақдим этади ("Фуқаролар хақида"ги қонунни Тадбиқ этиш Қарори 11 (2) Банд).