UZBEK

Никоҳ орқали иммигрант мақомини олиш
Кўмаклашилган Натурализация Талаблари ("Фуқаролар хақида"ги қонун 5 Банди 1 субпараграфи ва 6 (2) Банди)
Корея Республикаси фуқароси билан турмуш қурган шахс;
Корея Республикасида истиқомат қилаётган шахс;
- Вақтинчалик истиқомат яшаш муддати
· Аризачи Корея Республикаси фуқароси билан турмуш қуриб энг камида икки узлуксиз йил давомида Корея Республикасида истиқомат қилган бўлиши керак. Ёки Корея Респуликаси фуқароси билан турмуш қурганига уч йил бўлган бўлиб Корея Республикасида энг камида бир йил давомида истиқомат қилган бўлиши керак.
- Вақтинчалик яшаш муддатини хисоблаш
· Юқорида айтиб ўтилган истеқомат муд-датининг бошланиши қонунийравишда Корея давлатига кириб келиб Муҳожир-лик рўйхатидан ўтиш тугатилган кундан бошланади. Ўша кундан бошлаб 2 йил давомида давомийистеқомат қилишилозим. Аммо, қуйидагиларидан бирига мувофиқ келса, давомий Корея давлатида истеқомат қилинган ҳисобланиб олдинги ва кейинги яшаш муддати қўшиб ҳисобланади. ("Фуқаролик тўғриси-даги қонуннинг ижро қоидалари"нинг 5-моддаси).
1. Аризачи Корея Республикасига қайта кириш рухсатини истиқомат қилиш муддати тугамасдан олдин олган бўлиб Кореядан чиқиб кейин рухсат этилган муддат ичида қайта кирган бўлса;
2. Аризачи Корея Республикасидан истиқомат қилиш муддати давомида истиқомат рухсатини узайтира олмагани сабабли вақтинчалик чиқиб кейин кириш визаси билан бир ой ичида қайтиб кирса;
3. Адлия Вазирлиги 1 ва 2 субпараграфларда келтирилган ёки ўриндош бўлган сабабларга кўра Кореяда истиқомат қилган барча муддатларни қўшиб чиқиш асосли деб қарор қилса.
- Вақтинчалик истиқомат қилиш сабабларига истиснолар
· Агар қуйидаги субпараграфларнинг бирортасига тўғри келса ва Адлия Вазирлиги асосли деб қарор қилса, вақтинчалик истиқомат қилиш талабларини бузган аризачи қолган муддат талабларини бажарганидан сўнг кўмаклашилган натурализация рухсатига ариза бериши мумкин:
1. Аризачи Кореялик турмуш ўртоғи билан унинг ўлими ёки йўқолиб қолиши сабабли турмушни давом эттира олмаган, ажрашган ёки турмуши давомида алоқалари узилган бўлса;
2. Аризачи ва Кореялик турмуш ўртоғи ўртасида дунёга келган фарзандни катта қилса.
Корея Респуликаси Фуқаролик Кодексига асосан вояга етган (19 ёш ва ундан катта) шахс;
Ахлоқли ва тарбияли деб хисобланган шахс;
Ўзини таъминлай оладиган шахс;
Корея Республикаси фуқароси каби таянч маълумотга эга бўлган шахс;