UZBEK

Никоҳ орқали иммигрант мақомини олиш
Иммигрантларнинг Никоҳ сабабли Вақтинчалик яшаш Мақоми
Корея фуқароси турмуш ўртоғи мақоми
- Агар чет эл фуқароси Корея Республикаси фуқароси билан турмуш қурса, у Корея фуқароси турмуш ўртоғи мақомини олади.
- Агар чет эл фуқароси Корея Республикаси фуқароси билан турмуш қурса, у ўзининг мавжуд бўлган вақтинчалик яшаш мақомини Корея фуқароси турмуш ўртоғига бериладиган Истиқомат қилиш (Ф-2) мақомига ўзгартириши мумкин. Агар улар чет мамлакатда турмуш қурсалар, чет эллик турмуш ўртоғига Никоҳ Мигранти (Ф-6) мақоми берилади. У ҳолда, у ўзининг визасини ўзгартириши шарт эмас.
Никоҳ Мигранти (Ф-6) мақоми
- Никоҳ Мигранти (Ф-6) визасига лойиқ аризачилар қуйидагилардир ("Иммиграция назорати тўғрисида"ги қонунни Тадбиқ қилиш Қарорига илова қилинган 1 Жадвал):
1. Корея фуқароси турмуш ўртоғи;
2. Фуқаро билан никоҳ вақтида фарзанд кўрган ва бу фарзанд Адлия Вазирлиги томонидан тан олинган ота ёки она;
3. Корея фуқаросининг турмуш ўртоғи сифатида Корея Республикасида истиқомат қилган, лекин турмуш ўртоғининг унга алоқасиз сабабларга кўра ўлиши ёки йўқолиб қолиши ёки бошқа сабабларга кўра турмушини давом эттира олмаган ва Адлия Вазирлиги томонидан тан олинган шахс.