UZBEK

Никоҳ орқали иммигрант мақомини олиш
Корея Республикаси Фуқаролик Кодекси Тегишли Қонун деб тан олинганда Келишув орқали Ажралиш (Фуқаролик Кодекси 834 Банди)
Ёзма Талаблар
- Келишув орқали ажралиш қуйидаги шартларни талаб қилади:
1. Эр ва хотиннинг ажралиш истаги, икки томоннинг розилиги билан бўлиши керак;
2. Эр ва хотиннинг ажралиш истаги ажралиш аризаси берилганда ва хужжатлар тайёрланганда ҳам ўзгармаган бўлиши керак (Олий Суднинг 11 июнь, 1993 йилдаги Қарори, №93МЕУ171 Иш);
3. Ажралиш истаги келишуви ақли расо холатида амалга оширилиши керак. Яъни, васийи бўлган шахс ўз васийи ёки қаровчисидан розилик олибгина ажралиши мумкин (Фуқаролик Кодекси 835 ва 808 (2) Бандлари).
Процессуал талаблар
- Ажралиш ва воситачилик муддатини бошқариш тартиби
· Келишув орқали ажралишни истаган ҳар бир инсон Оила Суди томонидан тақдим этиладиган ажралиш бўйича ёрдам олиши мумкин ва, агар зарур бўлса, Оила Суди унга тегишли малака ва тажрибага эга бўлган профессионал консул тавсия этиши мумкин (Фуқаролик Кодекси 836-2 (1) Банди).
· Ажралиш истагини тасдиқлаш учун ариза берган томон тасдиқни уч ойдан кейин олиши мумкин агар унинг қарамоғида фарзанд бўлса, ва акс ҳолда бир ой ичида. Томонлар фарзандларини катта қилиш бўйича келишувга келишлари ва ота-оналик хуқуқига эга бўладиган шахсни тайинлашлари керак ёки Оила Суди бу келишувга ўриндош қарорни қабул қилиши керак бўлади (Фуқаролик Кодекси 836-2 (2) ва (4) Бандлари).
※ Ажралиш жараёнини бирор бир томоннинг оилавий зўравонлик туфайли йўл қўйиб бўлмайдиган азобларга дучор бўлиши мумкин бўлган каби шароитларда тезлаштириш керак бўлса, Оила Суди томонни воситачиликдан махрум қилиши ёки воситачилик муддатини қисқартириши мумкин (Фуқаролик Кодекси 836-2 (3) Банди).
- Ажралиш хақида маълумот
· Келишув орқали ажралиш Оила Судининг тасдиқи олиниб, Оила Алоқалари ва бошқаларни Қайд қилиш Йўриқномасида белгиланган тартибда маълумот тақдим этилгандагина кучга киради (Фуқаролик Кодекси 836 (1) Банди).