UZBEK

Никоҳ орқали иммигрант мақомини олиш
Корея Республикаси Фуқаролик Кодекси Тегишли Қонун деб тан олинганда Никоҳнинг ўз кучини йўқотиши
Никоҳнинг ўз кучини йўқотиши сабаблари
- Агар томонлар ўртасида никоҳдан ўтишга ва турмуш қўришга розилик бўлмаса, никоҳ ўз кучини йўқотади ва ноқонуний деб хисобланади (Фуқаролик Кодекси 815 Банди).
Никоҳнинг ўз кучини йўқотиши устидан суд жараёнлари
- Никоҳнинг ўз кучини йўқотиши устидан суд жараёнини бошлаш учун розилик керак эмас. Оила Суд Жараёни Кодекси юридик мақом, никоҳнинг ўз кучини йўқотиши устидан суд жараёнини бошлаш, суд жараёнининг бошқа томони ва ҳоқазоларга хуқуқларни белгилайди. (Оила Суд Жараёни Кодекси 2 (1) Банди ва 22дан 24чигача Бандларигачава 50-модда 1-банди).
Никоҳнинг ўз кучини йўқотиши таъсири
- Никоҳдан ўтганлар учун таъсири
· Никоҳ ўз кучини йўқотган ва бекор қилинган тақдирда, томонлар бошидан эр ва хотин бўлмаганлар деб саналади. Меросхўрлик ва никоҳдан ўтганлилик мақомига алоқадор барча хуқуқлар ҳам бекор қилинади.
· Никоҳ томонлар ўртасида бекор қилинганда, биринчи томон иккинчи томоннинг маъсулиятсизлиги сабабли унга рухий ёки мулкий зарар етказилганлиги сабабли арз қилиши мумкин (Фуқаролик Кодекси 806 ва 825 Бандлари).
- Фарзандларга таъсири
· Туғилган фарзандлар ноқонуний деб хисобланилади (Фуқаролик Кодекси 855 (1) Банди).