UZBEK

Никоҳ орқали иммигрант мақомини олиш
Корея Республикаси Фуқаролик Кодекси Тегишли Қонун деб тан олинганда
Никоҳнинг умумий таъсири ва ўринлар алмашинуви
- Ўзаро муносабатни шаклланиши
· Эр ва хотин никоҳдан ўтганларидан кейин Қондош саналиб бир бирига турмуш ўртоғи мақомига эга бўлишади (Фуқаролик Кодекси 777 Банди 3 субпараграфи). Бир турмуш ўртоғи иккинчи турмуш ўртоғининг ота ва она томонидан тўртинчи авлодгача бўлган Қондошларига Қондошлик мақомига эга бўлади (Фуқаролик Кодекси 777 Банди 2 субпараграфи).
- Эр ва хотиннинг фамилияси
· Эр ва хотин никоҳдан сўнгра ҳам ўз асл фамилиясида қолишади.
- Меросхўрлик даражаси
· Агар турмуш ўртоғининг бириси оламдан кўз юмса иккинчиси унинг мулкига меросхўрлик хуқуқига эга бўлади (Фуқаролик Кодекси 1003 Банди).
- Никоҳ орқали вояга етканлик хуқуқини олиш
· Агар вояга етмаган шаҳс вояга етса (18 ёшга тўлса) ва турмушга чиқса, у вояга етган хисобланади ва катта ёшли инсонга тегишли хуқуқларга эга бўлади.
Никоҳнинг мулкка таъсири
- Никоҳгача бўлган келишув
· Никоҳгача бўлган келишув бу турмуш қурмоқчи бўлган шахслар ўртасидаги никоҳгача бўлган келишувдир. Одатда бу келишув никоҳдан кейинги мулкка тегишли бўлган шартларни ўз ичига олади. Никоҳгача бўлган келишув тузилганидан сўнг, эр ва хотин келишув шартларига бўйсунишлари шарт. Хуқуқий тамойилларга кўра, бундай келишув шартлари турмуш давомида бузилиши мумкин эмас.
· Агар бу келишув шартларини бузилиши керак бўлган шароит вужудга келса, шартлар бузилиши фақатгина суднинг қарори билан амалга оширилади (Фуқаролик Кодекси 829 (2) Банди).
· Никоҳгача бўлган келишув никоҳ хақидаги маълумот тақдим этилишигача рўйхатга қўйилиши керак ва бу келишув ворис бўлмиш эр ёки хотин ёки учинчи томонга қарши ишлатилиши мумкин (Фуқаролик Кодекси 829 (4) Банди).
- Юридик мулк тизими Алохида мулк тизими
· Агар никоҳгача бўлган келишув мавжуд бўлмаса, эр ва хотин ўртасидаги мулкка эгалик хуқуқлари Фуқаролик Кодексининг 830дан 833чи Бандларига асосан кўриб чиқилади. Агар эр ва хотин ўзларининг мулкларига алохида эгалик қилсалар ва бошқарсалар Фуқаролик Кодекси алохида мулк тизимини қўллайди.
· Бунда, агар никоҳгача бўлган келишув мавжуд бўлмаса, ① никоҳгача эр ёки хотинга тегишли бўлган мулк ва никоҳ давомида ўзининг номига олинган мулк унинг фақатгина ўзига тегишли бўлади; ② бирор бир мулкнинг эгалиги аниқ бўлмаса, у холда бу мулк эр ва хотиннинг умумий мулки деб хисобланади. (Фуқаролик Кодекси 830 Банди); ва ③ эр ва хотин ўзига тегишли бўлган мулкни ўзлари бошқариб, фойдаланиб ва ундан даромад кўришлари керак. (Фуқаролик Кодекси 831 Банди)
- Уй ишларига алоқали мажбуриятларга нисбатан қўшма жавобгарлик
· Агар, оддий уй ишларига тегишли ишлар бўлса, турмуш ўртоғидан бирортаси учинчи томон билан юридик ҳаракатга йўл қўйса, иккинчи турмуш ўртоғи ҳам бу ҳаракатдан вужудга келган мажбуриятларга қўшма жавобгар бўлади:
· Агар учинчи шахсга олдиндан аниқ тарзда иккинчи турмуш ўртоғи ҳар қандай мажбуриятдан фориғ эканлиги етказилган бўлса, у холда иккинчи турмуш ўртоғи бундай мажбуриятга жавобгар бўлмайди (Фуқаролик Кодекси 832 Банди).
- Яшаш харажатларини бўлиш
· Коммунал харажатлар эр ва хотин томонидан биргаликда ва алохида қопланиши керак, агар улар ўртасида маҳсус келишувга келишинмаган бўлса (Фуқаролик Кодекси 833 Банди).