UZBEK

Никоҳ орқали иммигрант мақомини олиш
Корея Респуликасида никоҳ маълумотини тақдим этиш
Никоҳ маълумотини тақдим этиш умумий тартиби
- Корея фуқароси Корея Республикасида Вьетнам фуқароси билан турмуш қурса, никоҳдан ўтган томонлар никоҳи ҳақида <Халқаро Никоҳ Умумий Маълумоти-Халқаро Никоҳ Тузиш-Халқаро Никоҳ Талаблари>нинг "Никоҳ Процессуал Талаблари"да белгиланган тартибга кўра маълумот тақдим этишлари шарт.
- Вьетнам Социалистик Республикаси фуқароси бўлмиш турмуш ўртоғи ўз мамлакатидаги барча талабларга жавоб беришини исботлаш учун, у қуйидаги хужжатларни тақдим этиши керак.
Турмуш қуриш учун керакли гувоҳномаларни тақдим этиш
- Никоҳ хақидаги маълумотни тақдим этаётгандан , никоҳдан ўтган томонлар Вьетнамлик турмуш ўртоғи Вьетнам Социалистик Респуликаси қонунларида кўрсатилган барча никоҳ талабларига жавоб бериши хақидаги қуйидаги хужжатларни тақдим этишлари зарур.
1. Вьетнам элчиси ёки Жанубий Кореядаги консули томонидан берилган Никоҳ учун дастлабки шартлар гувоҳномаси (Корея фуқароси ва Вьетнам фуқароси ўртасидаги Никоҳни амалга ошириш Маъмурий Тартиби Йўриқномаси 9 Шакл)
2. Вьетнамлик турмуш ўртоғининг фуқаролигини тасдиқловчи хужжат (Вьетнам Социалистик Республикаси қонунларига асосан тасдқиланган оилавий алоқа рўйхати қайди нусхаси, туғилганлик гувоҳномаси нусхаси, паспорт нусхаси ва ҳоказо) ва унинг Корейс тилига таржимаси
Вьетнам Социалистик Республикасининг Никоҳ ва Оила Кодексига биноан, никоҳга рухсат берилиш ёши эркаклар учун 20 ёш ва аёллар учун 18 ёш деб белгиланган. Агар Вьетнам фуқароси никоҳ хақидаги маълумотни тақдим этиш санасида никоҳдан ўтиш учун рухсат берилган ёшдан кичик бўлса, ота-онасининг рухсати ва ҳоказо бўлган тақдирда хам никоҳ қабул қилинмайди.