UZBEK

Никоҳ орқали иммигрант мақомини олиш
Корея Респуликасида никоҳ маълумотини тақдим этиш
Никоҳ маълумотини тақдим этиш умумий тартиби
- Никоҳдан ўтган томонлар никоҳи хақида <Халқаро Никоҳ Умумий Маълумоти-Халқаро Никоҳ Тузиш-Халқаро Никоҳ Талаблари>нинг "Никоҳ Процессуал Талаблари"да белгиланган тартибга кўра маълумот тақдим этишлари шарт.
Турмуш қуриш учун керакли гувоҳномаларни тақдим этиш
- Никоҳ маълумотини тақдим қилишда, никоҳдан ўтувчи томонлар никоҳга алоқадор далилий хужжатлар нусхаларини (Хитойлик турмуш ўртоғи бўйдоқ эканлиги хақидаги гувоҳнома Хитой Ҳалқ Республикаси маъсул идораси томонидан берилган бўлиши ва Хитой Ҳалқ Республикаси Ташқи Ишлар Вазирлиги ёки бошқа туман, автоном регион ва муницепалитет ташқи ишлар идораси томонидан тасдиқланган бўлиши керак) тақдим этишлари ва бу билан Хитойлик турмуш ўртоғи Хитой Ҳалқ Республикасининг никоҳдан ўтиш талабларига тўлиқ жавоб беришини исботлашлари керак.