UZBEK

Никоҳ орқали иммигрант мақомини олиш
Корея Респуликасида никоҳ маълумотини тақдим этиш
Никоҳ маълумотини тақдим этиш умумий тартиби
- Никоҳдан ўтган томонлар никоҳи хақида <Халқаро Никоҳ Умумий Маълумоти-Халқаро Никоҳ Тузиш-Халқаро Никоҳ Талаблари>нинг "Никоҳ Процессуал Талаблари"да белгиланган тартибга кўра маълумот тақдим этишлари шарт.
- Чет эллик турмуш ўртоғи ўз мамлакатидаги барча талабларга жавоб беришини исботлаш учун, у қуйидаги хужжатларни тақдим этиши керак.
1. Турмуш қуриш учун чет эллик фуқаро ва унинг мамлакатидаги қонунларнинг бир бирига алоқадорлиги ва зид эмаслиги хақидаги хужжатлар (Оила алоқалари қайди, туғилганлик гувоҳномаси, бошқа қайд сертификатлари, ва унинг мамлакати қонунлари талаб қилган бошқа хужжатлар);
2. Чет эл фуқароси мамлакати маъсул идораси томонидан бу шахснинг никоҳ қуриши учун барча талаблар қондирилганлиги хақидаги берилган хужжатлар.
- Никоҳдан ўтиш учун талаб қилинган сертификатлар иловалари
· Агар чет эллик мамлакатида 2 пунктда кўрсатилган сертификат мавжуд бўлмаса, у шахс ўз мамлакатининг Кореядаги консули еки бошқа расмий идорасида ёзма онт ичиши мумкин.
· Агар чет эл фуқароси 2 пунктда кўрсатилган сертификатни ёки ёзма онтни тақдим эта олмаса, у шахс бу хужжатларни тақдим эта олмаслигини исботловчи хужжат тақдим этиши лекин ўз мамлакатидаги никоҳдан ўтиш талабларига тўлиқ жавоб бериши хақидаги хужжатни нотариусдан тасдиқлатиб тақдим этиши керак. Шунда, у ўз мамлакатидаги маъсул идора томонидан берилган шахсини тасдиқловчи хужжатни тақдим этиши мумкин (мисол учун туғилганлик гувоҳномаси, паспорт нусхаси, ва ҳоказо) ёки унинг ўрнига чел эл фуқароси қайди сертификати (чет эллик рўйхатдаги шахсни тасдиқловчи ёзув) тақдим этилиши мумкин.
- Агар хужжатлар чет тилида тайёрланган бўлса, таржималари илова қилиниши шарт (Оила Алоқалари ва бошқаларни Қайд қилиш Йўриқномаси 30 (2) Банди).