UZBEK

Никоҳ орқали иммигрант мақомини олиш
Никоҳ учун белгиланган Ёзма Талаблар
Корея Республикасининг Фуқаролик Қодекси қонунларида никоҳга тегишли ёзма талаблар
1. Икки томон ҳам турмуш қуришга рози бўлишлари керак; (Фуқаролик Кодекси 815 Банди 1 субпараграф);
2. Икки томон ҳам турмуш қуриш учун талаб қилинган ёшга тўлган бўлишлари керак (18 ёш) (Фуқаролик Кодекси 807 Банди);
※ Турмуш қуриш учун талаб қилинган ёшга тўлиб-тўлмаганлигига баҳо беришда, шахс туғилган кун ҳам эътиборга олинади.
3. Агар шахс вояга етмаган ёки васийга эга бўлса бу шахс турмуш қурмокчи бўлса, тегишли ҳолатларда қуйидаги розилик жараёнидан ўтиши лозим (Фуқаролик Кодекси 808 Банди);
A. Вояга етмаган (19 ёшга тўлмаган) шахс иккала ота-онасидан турмуш қуриш учун розилик олиши керак. Агар ота ёки онанинг бири розилик бериш хуқуқидан фойдалана олмаса, вояга етмаган шахс ота онанинг иккинчисидан розилик олиши шарт, ва агар ота онанинг иккаласи ҳам розилик бериш хуқуқидан фойдалана олмаса вояга етмаган шахс ўзининг васийидан розилик олиши мумкин (Фуқаролик Кодекси 808 (1) Банди);
B. Васийи бўлган шахс ўз ота-онасидан ёки нозиридан розилик олиб турмуш қуриши мумкин (Фуқаролик Кодекси 808 (2) Банди);
4. Никоҳ Қондошлилик таъқиқи остига тушмаслиги керак (Фуқаролик Кодекси 809 Банди).
5. Никоҳ қўшхотинлик таъқиқи остига тушмаслиги керак (Фуқаролик Кодекси 810 Банди).