UZBEK

Кўчиш
Кўчиб кириш маълумоти
Кўчиб кириш маълумоти
- Қуйидаги шахслардан бири кўчиб кирилган кундан бошлаб 14 кун ичида Еуп идораси, Мёон идораси ёки махаллий фуқаролик хизматлари марказига бориб ёки мана бу веб саҳиқага кириб маълумот бериши керак < Ҳукумат24 веб саҳифаси (www.gov.kr) >. (Истиқомат қилувчиларни Рўйхатга Қўйиш Кодекси 16 (1) Банд ва 11 моддаси ва 12 моддаси)
· Уй эгаси
· Уй бошқарувчиси
· Бошлиқ
· Уй эгасининг ишончли рафиқаси
· Уй эгасининг ишончли қондош қариндоши
· Уй эгаси рафиқасининг ишончли қондош қариндоши
· Уй эгасининг ишончли қондош қариндошининг рафиқаси
· Ётоқхона ёки умумий уйларнинг бошқарувчиси
· Ётоқхона ёки умумий уйларнинг яшовчиси
- Агар қўчиб кириш маълумоти тақдим этилган вақтда янги уйнинг уй эгаси ёки қоровули эски уйнинг уй эгаси ёки қоровули бўлмаса, эски уйнинг уй эгаси ёки қоровули томонидан тасдиқланиши керак. (Истиқомат Қилувчини Рўйхатга Қўйиш Кодексини Тадбиқ этиш Даражаси 23 (2) Банд Асосий Матн)
- Узрли сабабсиз 14 кун ичида ариза ёки мурожаатномани киритмаган шахс 50000 Корея вонигача бўлган миқдорда жарима тўлайди (「”Фуқароларни рўйхатга олиш тўғрисидаги қонун」нинг 40(4)-моддаси).
Автоулов рўйхатини ўзгартириш
- Янги уйга кўчиб ўтагнингиздан кейин 30 кун ичида махаллий фуқаролик хизмати марказига маълумот беришингиз керак. Маълумотга асосан автоулов қайди хам автоматик равишда ўзгартирилади. (Автоулов Қайди Қарори 22 (2)-2 Банд)
- Бошқа шахар ёки туманга кўчиб ўтганингизда, юқоридагиларни хисобга олмаган холда, автоуловингизнинг белгиланган худудга боғлиқ (мисол учун Сеул-Га-0000) давлат рақам белгисини янги кўчиб ўтган худудга ажратилган давлат рақам белгисига алмаштиринг. (Автоулов Қайди Қарори 24 (1)-5 ва 25 (1) Бандлари; Автоулов Қайд Қилиш Қоидалари 29 (2)-3 Банд)
- Автоулов қайди худудини ўзгартириш учун қуйидаги хужжатлар талаб қилинади. (Автоулов Қайди Қарори 22 (1) Банд; Автоулов Қайд Қилиш Қоидалари 29 (1) Банд)
· Ўзгартириш учун регистрация аризаси (Автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш қоидаларининг 11-шакли илова қилинган)
· Ўзгартириш сабаби хужжати (тижорат автоулови учун тижорат режаси ўзгарганлиги хужжати)
· Давлат рақам белгиси (тегишли жойларга)
· Агент орқали амалга оширилганда ишончнома; шахсни тасдиқловчи хужжат нусхаси (корпорация бўлган тақдирда мухр ишончнома гувохномаси, лекин агар мухр тегишли давлат идоралари томонидан текширилиши керак бўлса талаб қилинмаслиги мумкин)
- Агар автоулов регистрациясини янгилаш кечиктирилса, жарима ундирилади. Автоулов регистрациясини янгилаш учун ариза бериш 90 кун ёки ундан кам вақтга кечиктирилса, 20 000 вон миқдорда жарима ундирилади. Агар кечикиш даври 90 кундан 174 кунгача бўлган муддатни ташкил этса, 91 чи кундан бошлаб ҳар уч ой кечикиш учун қўшимча 10 000 вон жарима: агар кечикиш муддати 175 кундан кам бўлмаса, 300 000 вон жарима ундирилади(“Автоуловвоситаларинитартибгасолиштўғрисида”гиҚонуннинг84(4)-моддаси2-кичикбандива“Автоуловвоситаларинитартибгасолиштўғрисидагиқонунижроситўғрисида”гиҚонуннинг20-моддасиваиловақилинган2-жадвали).