Кўчиш услубини ва нархини аниқлаш
Кўчиш услуби
- Одатий кўчиш услубларига умумий кўчиш, ўраб кўчириш, ва сақлаб кўчиш мавжуд (Юкларни ташиш стандартларишартлари, 2 (2)- моддаси).
Typи
|
Хусусиятлар
|
Умумий кўчиш
|
Мижоз ўзи буюмларни ўрайди ва тайёрлайди, кўчириш ташкилоти фақат ташиб беради.
|
Ўраш ва кўчиш
|
Мижоз кўчириш ташкилотига хаммаишни яъни ўрашдан тортиб ташиш ва жойлаштиришни илтимос қилади.
|
Сақлаш ва кўчиш
|
Юқоридаги кўчишнинг 2 услубида хам мижоз кўчириш ташкилотидан буюмларни ташишдан олдин бир муддат сақлашни илтимос қилиши мумкин.
|
Лицензияланган ташкилотни танлаш
Уй кўчириш билан шуғулланадиган ташкилотни лицензиясини текширишни унутманг.
- Лиценция шартларига асосан, лицензияланган ташкилот энг камида 5 миллион Корея Вони миқдоридаги ишни бажариш кафолати суғуртасига эга бўлиши керак, яъни вужудга келиши мумкин бўлган зарарларни қоплашга қурби етадиган бўлиши керак.
- Кўчирувчи ташкилот кўчиришга рухсати бор ёки йўқлигини текшириш учун истеъмолчи шартнома тузиш вақтида тегишли тасдиқловчи хужжатларни (кўчириш ва брокерликка оид лицензиянусхаси) талаб қилиши мумкин.(www.kffa.or.kr) саҳифаси ёки маҳаллий экспедиторлик уюшмасига билан боғланинг (Корея Юк Ташувчилар Бирлашмаси - Буюмлар Эгаси/мижозлар бозори - ўчириш компаниясини танлаш).
Кўчириш ташкилоти билан боғланиш
Кўчириш шартларини текшириш
- Шартнома имзолашдан олдин, қуйидагиларсинчковлик билан текширилиши керак (Корея Юк Ташувчилар Бирлашмаси - БуюмларЭгаси/мижозлар бозори - ўчириш компаниясини танлаш).
· Юк ташиш ва ташимаслик шартларини текширинг (ярим-вагон, нарвон каби жихозларни ишлатилиши ва нархи)
· Буюм турлари ва эхтиёт чоралари текширинг
· Кўчириш хизматлари учун тўловни амалга ошириш усуллари
Кўчириш ташкилоти билан шартнома тузиш
- Шартнома бўйича тушунтиришларни эшитиш ва қабул қилиш
· Мижоз кўчириш ташкилотидан буюмларни ташишни илтимос қилганида, ташкилот қуйидагиларни аниқ ва равшан тушинтириши керак, юк ташиш шартномасини кўрсатиш, ва мижозни талабига биноан шартнома нусхасини тақдим этиш. Лекин, агар барча келишувлар шартномада кўрсатилган бўлса, битим тузиш ўрнига шартнома тайёрлаш кифоядир. (Шарт ва Шароитлар Йўриқномаси 3 Банд ва Уй буюмларини Ташиш Стандартлаштирилган Шартномаси 5 (1) Банд)
- Юк ташиш шартномасини тайёрлаш ва қабул қилиш
· Юк ташиш тижорат ташкилоти мижозга юк ташиш хизмати шарт ва шароитларини тушинтириши ва уларни шартномага қўшилган холда шартномани тақдим этиши керак. (Уй буюмларини Ташиш Стандартлаштирилган Шартномаси 5 (2) Банд)
· Тижорат таклифида берилган нархдан баланд нархни шартномада кўрсатиш тақиқланади. Лекин, якуний хизмат хаққи тижорат таклифида берилган нархдан юқори бўлса ва фарқ буюмларнинг тафсилоти, сақлаш муддати, ўраш ва жойлаштриш каби мижознинг талабига кўра қўшимча хизматлардан келиб чиқса юк ташиш ташкилоти бу нархни мижозга билдирибгина кўрсатиши мумкин. (Уй буюмларини Ташиш Стандартлаштирилган Шартномаси 5 (3) Банд)
Кўчириш хаққини тўлаш
- Кўчириш ташкилоти шартнома тузилганидан сўнг мижоздан умумий хизмат хаққининг 10% тўлашини талаб қилиши мумкин. (Уй буюмларини Ташиш Стандартлаштирилган Шартномаси 6 Банд)
- Кўчириш турига қараб қолган хизмат хаққини қуйидагича тўлаш тавсия этилади. (Уй буюмларини Ташиш Стандартлаштирилган Шартномаси 8 (1) Банд)
Typи
|
Вақт
|
Умумий кўчиш
|
Мижоз барча буюмларни олиб келинганини тасдиқлаганда
|
Ўраш ва кўчиш
|
Мижоз барча буюмлар тўлиқ тайёрланганлигини тасдиқлаганда
|
Сақлаш ва кўчиш
|
Мижоз барча бумюларни олиб келинганини ёки барча буюмлар тўлиқ тайёрланганлигини тасдиқлаганда
|
- Одатда, кўчириш ташкилоти шартномада кўрсатилган хизмат хаққидан кўпроқ хақ талаб қила олмайди. Лекин, шартноманинг якуний хизмат хаққи тижорат таклифида берилган нархдан юқори бўлса ва фарқ буюмларнинг тафсилоти, сақлаш муддати, ўраш ва жойлаштириш хизматларидаги ўзгаришларга асосан келиб чиқса юк ташиш ташкилоти бу қўшимча хақни мижозга билдирибгина кўрсатиши мумкин. (Уй буюмларини Ташиш Стандартлаштирилган Шартномаси 8 (2) Банд)