UZBEK

Кўчиш
Харидор томонидан тўланадиган солиқлар
Харид солиғи
- “Харидсолиғи” махаллий солиқ тури бўлиб кўчмас мулк олиб сотилган вақтда кўчмас мулк жойлашган худуднинг махсус катта шаҳар, махсус автоном шаҳар ўзмнм бошқарадиган вилоят ёки, метрополитен ва вилоятсолиқ идораси томонидан йиғилади. Харид солиғи стандарт солиқ ставкасини харидор рўйхатдан ўтказган сотиб олиш нархига кўпайтирилиб хисобланади. (МахаллийСолиқлар Асосий Кодекси 8- моддаси, Махаллий Солиқ Кодекси 3, 7(1), 8 (1)-1- моддаси ва 10 (1)- моддасининг асосий матни, 10 (2)-моддасининг асосийматни ва 11 (1)- моддаси)
- Стандарт солиқ ставкаси
· Харид солиғининг стандарт солиқ ставкаси хариднинг сабабига кўра ўзгаради. (Махаллий Солиқ Кодекси 11 (1) Банд)

Харид сабаби

Стандарт солиқ ставкаси

Мерос

Қишлоқ хўжалигига яроқли ер: 2.3%

Қишлоқ хўжалигига яроқли ердан бошқаси: 2.8%

Бепул харид

(меросдан ташқари)

3.5%

Нотижорат оператори : 2.8%

(Махаллий Солиқлар Кодексини Тадбиқ қилиш Даражаси 22 Банд)

Асл харид

2.8%

Бошқа сабаблар

• Қишлоқ хўжалиги ерлари: 3%

• Қишлоқ хўжалиги ерларидан бошқа ерлар: 4%

• Харид нархи 600 миллион Корея Вонидан кўп бўлмаган уй: ставка 1%

• Харид нархи 600 миллион Корея Вонидан кўп ва 900 миллион вондан кам уй: Солиқ ставкаси қуйидаги формула бўйича ҳисоблаб чиқилади (бу ҳолатда у бешинчи касрдан тўртинчи касргача яхлитланади)

= Уйнинг харид қиймати × 2 / ₩ 300 миллион - 3) × 1/100

• Харид нархи 900 миллион Корея Вонидан кўп уй: 3%.

- Ариза тартиби
· Харидор қуйидаги хужжатларни кўчмас мулкни харид қилган кундан бошлаб 60 кун ичида маъсул хоким ёки шаҳар ёки туман махаллий хокимият бошлиғига ёки Ветакс орқали тақдим этиши лозим. (Махаллий Солиқлар Кодекси 20 (1) Банд, Махаллий Солиқлар Кодексини Тадбиқ этиш Даражаси 33 (1) Банд, ва Махаллий Солиқлар Кодексини Тадбиқ этиш Йўриқномасига 20 (1) Банд)
1. Xарид солиғи декларацияси (уй-жой сотиб олиш тўғрисида ҳисобот беришда жумладан қўшимча жадвал)
2. Олди-сотди шартномаси, совға шартномаси, кўчмас мулк битими шартномаси тўғрисидаги ҳисобот гувоҳномаси ёки корпоратив ҳисоб каби харид нархи ва харид санасини тасдиқловчи ҳужжатнинг 1 нусхаси.
3. Қуйида тегишли ҳужжатлар
① “Махсус маҳаллий солиқни чеклаш тўғрисидаги қонун ижро қоидаларининг 1-иловасидаги маҳаллий солиқни камайтириш тўғрисидаги аризанинг 1 нусхаси
② “Махсус маҳаллий солиқни чеклаш тўғрисидаги қонун ижро қоидаларининг 4-иловасидаги харид солиғи тўловчида сақланадиган квитанциясидан 1 нусха
③ “Махсус маҳаллий солиқни чеклаш тўғрисидаги қонун ижро қоидаларининг 8-иловасидаги харид солиғидан озод қилинганлиги ҳақида маълумотноманинг 1 нусхаси
④ Иш ҳақи ва иш ҳақи даромадининг ушлаб қолинганлиги тўғрисидаги квитанциянинг 1 нусхаси ёки даромад миқдори тўғрисидаги маълумотнома 1 нусхаси
Махаллий таълим солиғи
- "Махаллий таълим солиғи" харид солиғини тўлаши керак бўлган шахслар олинади ва мачсади махаллий таълимни сифатида яхшилаш ва молиялаштириш учун молиявий ресураларни кафолатлашдир. (Махаллий Солиқ Кодекси 149, 150-1, 151 (1)-1 ва 11 (1)-7 ва 8 Бандлар)
· Уйдан ташқари кўчмас мулк харид қилинганда махаллий таълим солиғи = (Кўчмас мулкнинг харид вақтидаги қиймати х харид солиқ ставкаси-20/1,000) × 20/100 [Маҳаллий солиқлар тўғрисидаги Қонуннинг 151(1)-1 –моддаси ва 11(1)-7 -моддаси]
· Уй харид қилинган тақдирда махаллий таълим солиғи = [харид чоғида кўчмас мулкнинг қиймати× (харид солиқ ставкаси 50/100) ] × 20/100 [Маҳаллий солиқлар тўғрисидаги Қонуннинг 151(1)-1 –моддаси ва 11(1)-8 -моддаси]
Қишлоқ жойларини ривожлантириш махсус солиғи
- "Қишлоқ жойларини ривожлантириш махсус солиғи" харид солиғи тўлайдиган шахсларга нисбатан қўлланилиб қишлоқ хўжалигини ва балиқчиликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ва балиқчилик сохаларидаги инфратузилмани кенгайтириш ва қишлоқ хўжалиги ва балиқчиликка ихтисослашган қишлоқларни ривожлантириш махаллий лойихаларини молиялаштириш ресурсларини ташкил қилиш учун йиғилади. (Қишлоқ жойларни Ривожлантириш Махсус Солиғи 1 ва 3-5 Бандлар)
- Харид солиғадан озод бўлган ёки камайтирилган шахсларга бошқа солиқ ставкаси қўлланилади. (Қишлоқ жойларни Ривожлантириш Махсус Солиғи 5 (1)-1,6 Бандлар)
· Умумий қишлоқ жойларини ривожлантириш махсус солиғи : харид солиғи миқдори × 10/100
· Озод этилган ёки камайтирилган қишлоқ жойларини ривожлантириш махсус солиғи : озод этилган ёки камайтирилган солиқ миқдори × 20/100
· Лекин, кам таъминланган оила ва қишлоқ хўжалиги юритувчи оилалар учун қишлоқ жойларини ривожлантириш махсус солиғи солинмайди. (Қишлоқ жойларни Ривожлантириш Махсус Солиғи 4-11 Бандлар ва Қишлоқ жойларни Ривожлантириш Махсус Солиғини Тадбиқ этиш Даражаси 4 (4) ва (5) Бандлар)
Харид солиғи, махаллий таълим солиғи ва қишлоқ жойларини ривожлантириш махсус солиғини тўлаш тартиби
- Харид солиғи тўлов хабарномасини олиш учун тегишли шаҳар, қишлоқ ёки туман солиғ бўлимига бориш керак; ва шу холда банкга солиқ тўлови тушади.