UZBEK

Кўчиш
Мулкчилик хуқуқини ўзгаришини рўйхатга қўйиш
Мулкчилик хуқуқини амалиётга асосан ўзгарганлигини рўйхатга қўйиш нима дегани?
- "Мулкчилик хуқуқини амалиётга асосан ўзгарганлигини рўйхатга қўйиш" дегани сотувчи (рўйхатга қўйишга маъсул томон) ва харидор (рўйхатдан ўтишга хақли томон) ўртасида эгалик хуқуқини хуқуқий хужжат яъни шартнома асосида ўтиши тушунилади. (Глоссарий, Корея Олий Суди Интернет орқали Рўйхатга Қўйиш)
Ариза муддати
- Рўйхатга қўйиш аризаси шартнома шартлари тўлиқ бажарилган яъни тўлиқ тўлов амалга ошган ва эгалик хуқуқини алмаштириш учун тегишли барча хужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб 60 кун ичида топширилиши керак. (Кўчмас Мулк Қайди Қоидалари Махсус Амаллари 2 (1) Банд асосий матн)
Ариза тартиби
- Аризу берувчи ёки унинг вакили рўйхатга олиш идорасига бориши ёки Корея Олий Суди Интернет орқали Рўйхатга Қўйишдан фойдаланиши мумкин. (Кўчмас Мулкни Қайд қилиш Қоидалари 24 (1) Банд)
Ариза тўлови
- Давлат уй-жой облигациясини сотиб олиш
· Аризачи Давлат уй-жой облигациясини сотиб олиши керак. (Уй-жой ва Шаҳар Фонди Кодекси 8 (1) банди ва 8 (2) банди ҳамдаУй-жойваШаҳарФондиКодексиТадбиқэтишДаражасинингбириктирилганЖадвали)

Қайд қилиш тури

Бино тури

Стандарт бозор қиймати

Туман

Сотиб олиш даражаси

Мулкчилик хуқуқини ўзгаришини рўйхатга қўйиш

Уй-жой

20 миллион Корея Вонидан кам бўлмаган ва 50 миллион Корея Вонидан кўп бўлмаган

Сеул ва бошқа катта шаҳарлар

Стандарт бозор қийматининг 13/1,000

Бошқа регионлар

Стандарт бозор қийматининг 13/1,000

50 миллион Корея Вонидан кам бўлмаган ва 100 миллион Корея Вонидан кўп бўлмаган

Сеул ва бошқа катта шаҳарлар

Стандарт бозор қийматининг 19/1,000

Бошқа регионлар

Стандарт бозор қийматининг 14/1,000

100 миллион Корея Вонидан кам бўлмаган ва 160 миллион Корея Вонидан кўп бўлмаган

Сеул ва бошқа катта шаҳарлар

Стандарт бозор қийматининг 21/1,000

Бошқа регионлар

Стандарт бозор қийматининг 16/1,000

160 миллион Корея Вонидан кам бўлмаган ва 260 миллион Корея Вонидан кўп бўлмаган

Сеул ва бошқа катта шаҳарлар

Стандарт бозор қийматининг 23/1,000

Бошқа регионлар

Стандарт бозор қийматининг 18/1,000

260 миллион Корея Вонидан кам бўлмаган ва 600 миллион Корея Вонидан кўп бўлмаган

Сеул ва бошқа катта шаҳарлар

Стандарт бозор қийматининг 26/1,000

Бошқа регионлар

Стандарт бозор қийматининг 21/1,000

600 миллион Корея Вонидан кам бўлмаган

Сеул ва бошқа катта шаҳарлар

Стандарт бозор қийматининг 31/1,000

Бошқа регионлар

Стандарт бозор қийматининг 26/1,000

· Қиймати 5000 Корея Вонидан кам бўлмаган ва 10000 Корея Вонидан кўп бўлмаганда, қиймати 10000 Корея Вони деб юритилади ва агар қиймати 5000 Корея Вонидан кам бўлса давлат уй-жой облигациясини сотиб олиш шарт эмас. (Уй-жой ва Шаҳар Фонди Кодекси Тадбиқ этиш Даражасининг бириктирилган 4-жадвали)
- Корея Республикаси хукуматининг гербли маркасини сотиб олиш
· Агар шартномадаги кўчмас мулк қиймати 10 миллион Корея Вонидан кўп бўлса, хужжатлар учун солиқ маркаси тўланиши керак. (Солиқ Маркаси Кодекси 1 (1) ва 3 (1)-1 Бандлар)

Солиқ хужжати

Солиқ миқдори

Кўчмас мулкнинг эгалик хуқуқи ўтказилишига доир хужжат

Ёзилган қиймати 10 миллион Корея Вонидан кўп бўлган ва 30 миллион Корея Вонидан кам бўлган: 20000 Корея Вони

Ёзилган қиймати 30 миллион Корея Вонидан кўп бўлган ва 50 миллион Корея Вонидан кам бўлган: 40000 Корея Вони

Ёзилган қиймати 50 миллион Корея Вонидан кўп бўлган ва 100 миллион Корея Вонидан кам бўлган: 70000 Корея Вони

Ёзилган қиймати 100 миллион Корея Вонидан кўп бўлган ва 1 миллиард Корея Вонидан кам бўлган: 150000 Корея Вони

Ёзилган қиймати 1 миллиард Корея Вонидан кўп бўлган: 350000 Корея Вони

· Олди-сотди амалиёти қиймати 10 миллион Корея Вонидан кўп бўлган холатларда, шартномага гербли марка ёпиштирилади, лекин уйнинг олди-сотди амалиёти қиймати 100 миллион Корея Вонидан кўп бўлган холатларда бундай марка шарт эмас. (Солиқ Маркаси Кодекси 3 (1)-1 ва 6-5 Бандлар)
- Рўйхатдан ўтиш аризасини кўриб чиқиш тўлови
√ Ёзма аризани бориб топшириш: 15 000 Корея Вони
√ Стандарт электрон ариза (рўйхатдан ўтиш идорасига электрон аризани тайёрлагандан кейин бориш): 13 000 Корея Вони
√ Электрон ариза: 10 000 Корея Вони