UZBEK

Кўчиш
Кўчмас мулк амалиёти хақида маълумот
Кўчмас мулк амалиёти хақида маълумот
- "Кўчмас мулк амалиёти хақида маълумот" мулкка алоқадор бўлган харакатларни ошкора бўлиши орқали хақиқий нархлар хақида маълумот берилишини таъминлайди ва пастроқнархда шартномалар тузилишини олдини олади. (Кўчмас мулк билан боғлиқ операциялар ҳақида хабар бериш ва ҳоказолар тўғрисидаги Қонуннинг 3 (1)-моддаси)
Маъсул шахс ва маълумот бериш методи
- Ҳаридорва сотувчи мулк олди-сотди шартномасини тузгандан сўнг, кўчмас мулк жойлашган махаллий ҳукуматидораси (қишлоқёки туман ҳокимига) маъсулбошлиғига маълумот бериши керак, ёки Ер, Инфратузилма ва ТранспортВазирлигининг Кўчмас Мулк Амалиётини Бошқариш тизими орқали ҳисоботбериши керак.(Кўчмас мулк билан боғлиқ операциялар ҳақида хабар бериш ва ҳоказолар тўғрисидаги Қонуннинг 3 (1)- моддасинингасосий матни ва Кўчмас мулк билан боғлиқ операциялар ҳақида хабар бериш ва ҳоказолар тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисидаги Қоидаларга 2 (1)- моддаси)
· Юқорида қоидаларга қарамасдан, агар битим қатнашчиларидан бири ва лицензияланган амалиётчи кўчмас мулк агенти хабарнома беришдан бош торса, бу ҳақда алоҳида хабар бериши лозим. (Кўчмас мулк билан боғлиқ операциялар ҳақида хабар бериш ва ҳоказолар тўғрисидаги Қонуннинг 3 (2)- моддаси).
- Акредитация қилинганброкерлар ҳақидаги қонуннинг 2 (4)- моддаси мувофиқ, риелтор агенти битим шартномасини тузиб расмийлаштирган ҳолатда,риелтор агенти келтирилганқоидаларга қарамасдан кўчмас мулк олди-соттиси тўғрисида биргаликда ҳисобот беришлари лозим. (Кўчмас мулк билан боғлиқ операциялар ҳақида хабар бериш ва ҳоказолар тўғрисидаги Қонуннинг 3 (3)- моддаси).
· Юқоридаги қоидаларга қарамасдан, агр кўчмас мулк брокерларидан бири ҳисобот беришдан бош тортса, бу ҳақда алоҳида хабар бериши мумкин (Кўчмас мулк билан боғлиқ операциялар ҳақида хабар бериш ва ҳоказолар тўғрисидаги Қонуннинг 3 (4)- моддаси).
Маълумот бериш муддати
- Тегишли шартнома тўзилган кундан бошлаб 30 кун ичида амалиёт хақида маълумот тақдим этилиши шарт.(Кўчмас мулк билан боғлиқ операциялар ҳақида хабар бериш ва ҳоказолар тўғрисидаги Қонуннинг 3 (1)-моддаси)
Тақиқланган харакатлар
- Ҳеч ким кўчмас мулк билан боғлиқ битимлар тўғрисида ҳисобот беришга нисбатан қуйидаги ҳаракатларнинг бирортасини амалга ошириши мумкин эмас. (Кўчмас мулк билан боғлиқ операциялар ҳақида хабар бериш ва ҳоказолар тўғрисидаги Қонуннинг 4-моддаси)
· Лицензияланган амалиётчи кўчмас мулк агентидан кўчмас мулк битимлари тўғрисида ҳисобот юеришни эътиборсиз қолдириш ёки сохталаштиришни сўраш
· кўчмас мулк олди-сотди шартномаси имзолангандан сўнг, ҳисобот бериш мажбурияти бўлмаган шахс кўчмас мулк битими тўғрисида сохта ҳисобот тақдим этиши
· кўчмас мулк битими тўғрисида сохта ҳисобот тақдим этишга ёрдам бериш ёки унда иштирок этиш
· реал кўчмас мулк шартномасини имзоламасдан, кўчмас мулк битими тўғрисида сохта ҳисобот тақдим этиш
· кўчмас мулк битими тўғрисидаги ҳисобот тақдим этгандан сўнг, шартнома бекор қилинмаган бўлса- мулк битимининг бекор қилинганлиги тўғрисида сохта ҳисобот бериш.
Қоидабузарлик учун жазо
- Кўчмас мулк битими ҳақида ҳисобот бермаган (шу қатори биргаликда ҳисобот беришни бош тортганлар), бу ҳақида сохта маълумот берган ёки бошқа таъқиқланган ҳаракатни амалга оширган шахсга нисбатан Кўчмас Мулк Амалиёти хақида Маълумот Қоидаларини Тадбиқэтиш Даражасининг жадвалида келтирилган жазо қўлланилади. (Кўчмас мулк билан боғлиқ операциялар ҳақида хабар бериш ва ҳоказолар тўғрисидаги Қонуннинг 28 (2) ва (3)- моддаси).