UZBEK

Кўчиш
Сотув ва харид
Қолдиқ маблағни тўлаш
- Одатда, янги уйга кўчиб ўтишдан олдин, харидор уй қийматини тўлиқ тўлайди, сотувчи эса харидорга кўчмас мулкка тегишли бўлган барча хужжатларни тақдим этади. (Фуқаролик Кодекси 568 Банд ва Кўчмас Мулкни Қайд қилиш Қоидалари 23 (1) Банд)
- Баланс тўлови тўлиқ тўланмаган тақдирда
· Харидор тўловни тўлиғича белгиланган муддат ичида тўлай олмаса, сотувчи кўчмас мулк шартномасини бекор қилишга хақлидир ва жарима сифатида олинган кафолат депозити ўзида олиб қолиши мумкин. (Фуқаролик Кодекси 565 (1) Банд)
· Харидорнинг тўловни тўлиғича тўламаслиги туфайли сотувчи зарар кўрса, харидор бу зарарларни жавобгар бўлиши мумкин, ва бу ҳолат хаёлда тутилиши керак. (Фуқаролик Кодекси 551 Банд)
Қарз бераётганда гаров тақдим этиш
- Уйни сотиб олиш учун банкдан қарз олинганида уй гаровга қўйилади, ва одатда қўшма кафолат хуқуқи деб юритилади.
- "Қўшма кафолат хуқуқи" олди-сотди амалиёти амалга оширилганда ноаниқ бўлган алоқаларни олдини олиш мақсадида кафолат сифатидага гаров бўлиб келажакда тўловни таъминлайди. (Фуқаролик Кодекси 357 Банд) Аризачи ёки унинг вакили рўйхатга қўйиш учун барча керакли хужжатларни кайд идорасига ўзи ёки интернет орқали юбориши мумкин. (Кўчмас Мулкни Қайд қилиш Қоидалари 24 (1) Банд)
- Қўшма кафолатни ташкил қилиш учун тақдим этиладиган хужжатлар
· Кайд қилиш хуқуқига эга бўлган томон (қарз берувчи, банк) истиқомат қилиш рўйхати хужжати нусхаси ёки ташкилот қайди гувохномаси ва қарз олувчининг рўйхатдан ўтган мухр гувохномаси (харидор) (Кўчмас Мулкни Қайд қилиш Қоидалари 48 (2) Банд)
· Қайд қилинган солиқ лицензияснинг тасдиқ хужжати (Махаллий Солиқлар Қодекси 25 (1)-17 Банд)
· Қўшма кафолатни ташкил этиш шартномаси (Кўчмас Мулкни Қайд қилиш Қоидалари 75 Банд)
· Қайд қилинганлиги хақида маълумот ёки қайд қилинганлиги хақида билдиришнома (Кўчмас Мулкни Қайд қилиш Қоидалари 50 (2) Банд)
· Хуқуқларни ўтказиш хати (Қарздорни ўзи рўйхатга қўйиши керак бўлган холатларда иккинчи томондан олиниши керак бўлган хуқуқларни ўтказиш хати.)