Янги қурилган уйни сотиб олиш ёки ким-ошди савдосидан сотиб олиш
Мустақил қурувчи томонидан қурилган уйни сотиб олиш
- "Мустақил қурувчи томонидан қурилган уйни сотиб олиш" маъноси давлат қурилиш ташкилотлари томонидан эмас балки мустақил қурувчи томонидан қурилган уй.
Ижтимоий лойиҳа сифатида қурилган уйни сотиб олиш
- "Ижтимой лойиҳа сифатида қурилган ва сотилган кўп қаватли уй" деганда майдони 85 м2 ва ундан кичик бўлган ва хукумат ёки ижтимоий ташкилотлар томонидан Уй Қурилиш Фонди маблағлари ёрдамида қўрилган ёки таъмирланган уйлар тушунилади. (Қурилиш Қоидалари 2 -5ва 2-6 Банд)
Оммавий ижара уйлари
- "Оммавий ижара уйлари" деганда хукумат ёки ижтимоий ташкилотлар томонидан Уй Қурилиш Фонди маблағлари ёрдамида қўрилган ва таклиф қилинган уйлар тушунилади. (2-1,2-1.2 ва 2-1.3) Бандлар Уй-жой МахсусҚонуни) Уларни ичига Корея Ер ва Уй Корпорацияси томонидан таклиф қилинган уйлар ва Сеул Уй-жой ва Махаллалар Корпорацияси томонидан берилган узоқ муддатли ижара уйлари киради.
- Корея Ер ва Уй Корпорацияси (КЕУК) томонидан таклиф қилинган уйлар турлари
Уй тури
|
Асосий мазмун
|
Давлат ижара уйлари
|
Марказий/махаллий хокимият идоралари ёки КЕУК ёки махаллий ижтимий ташкилотлар томонидан қурилган ва ижарага (30 йилга) бериладиган уйлар назарда тутилган. Бу уйларнинг хусусияти шундаки уларнинг ижара хақи кичкина ва бошқаларга сотилмайди.
|
Оммавий ижара уйлари
|
- 5 (10)-йиллик оммавий ижарага бериладигануйлар: 5 (10) йиллик ижара муддати тугагандан сўнг ижарачиларга олидиндан сотувга алмаштириладиган уй-жойлар. - Уйни муддатли бўлибтўлаш: Кўчиб киришдан олдин ижарачи уй нархининг бир қисмини(30%) тўлайди ва қолган сумманиижара муддати давомида (10 йил) барча қолган тўловларни босқичма-босқичтўлагандан сўнг, олдиндан сотувга айлантириладиган уй. - 50-йиллик оммавий ижарауйлари: КЕУК ёки махаллий хокимият томонидан ижтимоий фонд маблағлари ёрдамида қурилиб муқим ижара уйларини ўрнига таклиф қилинадиган уйлар; лотларда сотиладиган уйларга айланмайди.
|
Муқим ижара уйлари
|
Ҳар бирини майдони 26.34 м2 – 42.68 м2, бу уйлар кам таъминланган оилаларга берилади. Бу уйларнинг умумий сони 190 000 етади ва бундан ташқари яна қўшимча КУЕК томонидан 140 000 та таклиф қилинади.
|
Узоқ муддатли ижара уйлари
|
Давлат, маҳаллий ҳокимиятлар, Корея ер ва уй-жой корпорацияси ва Маҳаллий давлат корпорацияси тўғрисидаги қонуннинг 49-моддасига биноан уй-жой қурилиши лойиҳалари учун ташкил этилган маҳаллий жамоат корпорациялари томонидан қурилган ва топширилган ҳамда 20 йилгача депозит асосида ижарага берилган уйлар (Jeonse)
|
<Манба: Корея Ер ва Уй Корпорацияси, Бўлинмалари, Таклиф Тури>
- Сеул Уй-жой ва Махаллалар Корпорацияси томонидан таклиф қилинган узоқ муддатли ижара уйлари.
· Бу уйларнинг ижара муддати 20 йилгачадир. Бу уйларнинг жеонсе (ижара хақининг тўлиқ миқдорини олдиндан тўлаш) қиймати қўшни махаллалардаги ижара қийматининг ўртача хисобда 80% ташкил этади.
Ижара уйларини сотиш тақиқи
- Қуйидаги ижара уйларини ижара муддати тугамасдан сотиш тақиқланади. (Оммавий Уй-жой Махсус Қонуни 50.2 (1) Банд, Оммавий Уй-жой Махсус Қонунини тадбиқ этиш Қарори 54 (1) Банд)
1. Муқим ижара уйлари учун: 50 йил
2. Давлат ижара уйлари учун: 30 йил
3. Хаенбок Жутаек (Хурсандчилик Уйлари) учун: 30 йил
4. Ягона оммавий ижара уйлари учун: 30 йил
5. Узоқ муддатли жеонсе ижара уйлари учун: 20 йил
6. 1 дан 5-моддага тааллуқли бўлмаган ижара муддати 10 йилга яқин бўлган оммавий ижара уйлари учун: 10 йил
7. Бошқа оммавий ижара уйлари учун: 5 йил
Ким-ошди савдоси
Ким-ошди савдосида таклиф қилинган уйларни кўриб чиқиш
- Ким-ошди савдосига қўйилган уйлар рўйхати суд эълонлар ахбороти, расмий газета, ёки электрон маълумотлар воситаси ва бошқалар орқали тарқатилади. (Фуқаролик Қонуни 104 (1) Банд, ва Фуқаролик Қонунини Тадбиқ қилиш Қоидалари 11 (1) Банд)
Ким-ошди савдоси тартибини кўриб чиқиш
- Ким-ошди савдосига қўйилган уйлар орасидан керагини танлаш
- Суд тайинлаган тартибга кўра белгиланган кунлик ким-ошди савдосида қатнашинг
※ Кунлик ким-ошди савдоси
- "Кунлик ким-ошди савдоси" деганда савдо қатнашувчилари савдога маъсул ходимга ўзларинг ким-ошди нархларини беришади ва у нархлар белгиланган кунда очилади. (Фуқаролик Қонуни 103 (2) ва (3) Банд, ва Фуқаролик Қонунини Тадбиқ қилиш Қоидалари 62 (1) Банд)
※ Муддатли ким-ошди савдоси
- "Муддатли ким-шди савдоси" деганда савдо қатнашчилари таклиф қилаётган нархи ёзилган жетонни ким-ошди савдоси амал муддати, бу муддат 1 хафтадан 1 ойгача бўлиши мумкин, ичида ким-ошди савдоси маъсул ходими қўлига ёки рўйхатга олинадиган почта хизмати орқали топширишади ва бу таклифлар ким-ошди савдоси куни очилади. (Фуқаролик Қонуни 103 (2) ва (3) Банд, ва Фуқаролик Қонунини Тадбиқ қилиш Қоидалари 68 ва 69 Бандлар)
- Ким-ошди савдосида ютиб чиқиш
Ким-ошди савдоси давомида нималарни ёдда тутиш керак
- Аввало уйни ўз кўзингиз билан кўриб чиққанингиз тавсия этилади, шунда кўчмас мулк рўйхати ва бино рўйхатида келтирилган мулкчиликка алоқадор маълумотларни тахлил қила оласиз ва сўнгра ким-ошди савдосида қатнаша оласиз.
- Мулкчиликка алоқадор маълумотлар яъни гаров, ижара хуқуқи, сотиш хуқуқи, биноларнинг мулкчилик хуқуқи, ва хоказоларни кўчмас мулк қайдига алоқадор гувохномадаги Б Бўлимда келтирилган маълумотларга солиштира оласиз.