UZBEK

Уй ижараси
Жихозларни сотиб олиш талаби Хуқуқи
Ижарачининг жихозларни сотиб олиш талаби хуқуқи
- Агар ижарачи ижарага берувчининг розилиги билан ижарага берилган уйга ижарачининг фойдаси учун ускуна ўрнатган ёки ижарага берувчидан ўзи фойдаланиши учун буюм сотиб олган бўлса, ижара шартномаси муддати тугаганда ижарачи ижарага берувчидан бундай ускуна ва буюмларни сотиб олишини талаб қилиши мумкин (Фуқаролик Кодекси 646 Моддаси).
※ Ускуна деганда ижарачига тегишли бинога бириктирилган лекин бинонинг асосий қисмига тегишли бўлмаган ва хақиқий наф келтирадиган буюмлар тушунилади.
Субижарачининг жихозларни сотиб олиш талаби хуқуқи
- Агар, ижарачи қонуний равишда ижара уйини субижарага топширган холатларда, субижарачи ижарага берувчининг розилиги билан ижарага берилган уйга субижарачининг фойдаси учун ускуна ўрнатган бўлса, ижара шартномаси муддати тугаганда субижарачи ижарага берувчидан бундай ускуналарни сотиб олишини талаб қилиши мумкин. Қўшимча сифатида, субижарачи ижарага берувчидан ёки ижарага берувчи розилиги билан ижарачидан сотиб олинган ускуналарни ижарага берувчи томонидан сотиб олинишини талаб қилиши мумкин (Фуқаролик Кодекси 647 Модда).