UZBEK

Уй ижараси
Файдали чиқимларни қопланиши талаби
Ижарачининг фойдали харажатларни қоплашни талаб қилиш хуқуқи
- Ижара уйидан фойдаланаётган ёки наф кўраётган пайтда ижарачи уйнинг хақиқий бахосини оширадиган харажатлар қилган бўлса, ижарачи фойдали харажатларни қопланишини талаб қилиши мумкин. Бу хуқуқ билан, ижарачи сарф қилинган пул миқдорини ёки ижара уйининг бахоси ошган миқдорни ижарага берувчининг танловига кўра талаб қилиши мумкин, лекин ижара уйининг бахоси ижара шартномаси бекор қилинганидан кейин хам ошган шаклда қолиши керак (Фуқаролик Кодекси 626 (2) Моддаси ва Олий Суднинг 27 август, 1991 йилдаги № 91Да 15591 Қарори ва Ижро Амали 15607).
※ Фойдали харажатлар ижара объектининг хақиқий бахосини оширган ва ижарачи томонидан тўланган харажатлардир.
- Фойдали харажатларни қоплашни талаб қилиш асносида, ижарачи ўзи сарфлаган харажатларни ёки қилинган харажатлар уйни қийматини оширган миқдорни ижарага берувчи танловига асосан олиши мумкин (Фуқаролик Кодекси 626 (2) Моддаси олдинги қисми).
Файдали чиқимларни қопланиши талаби вақти ва муддати
- Агар ижарачи фойдали харажатлар қилган бўлса, керакли харажатларга алоқаси бўлмаган холда ижара бекор қилинганидан кейин бу харажатларни қопланишини талаб қилиши мумкин (Фуқаролик Кодекси 626 (2) Моддаси олдинги қисми).
· Агар ижарачи фойдали харажатларни қопланишини талаб қилса, ижарага берувчи бу талабга жавоб бериши керак. Ижарага берувчи аризасига кўра суд ижарачи билан бу масалани хал қилишга муддат белгилаши мумкин (Фуқаролик Кодекси 626 (2) Моддаси олдинги қисми).
- Фойдали харажатларни қопланиши талаби ижара уйини ижарага берувчига топширилган кундан бошлаб 6 ой ичида берилиши керак (Фуқаролик Кодекси 617 Моддаси Қўлланилиши ва айни Қонуннинг 654 Моддаси).
Фойдали харажатлар қопланишини талаб қилиш хуқуқидан воз кечиш
- Ижарачининг фойдали харажатларни қопланишини талаб қилиши хуқуқи, томонлар ўртасидаги махсус келишувдир. Фойдали харажатларни қоплаш талаби тўхтатилиши ёки бекор қилиниши мумкин (Фуқаролик Кодекси 652 Моддаси).