Кичик Миқдорда Депозит тўлаган Ижарачининг Тўловни Имтиёзли равишда Қайтариб олиш Хуқуқи
Кичик миқдорда депозит тўлаган ижарачининг тўловни имтиёзли равишда қайтариб олиш хуқуқи
- Аввалдан кафолат хуқуқига эга бўлган шахс томонидан ким-ошди савдосига ариза берилгунча кичик миқдорда депозит тўлаган ижарачининг ижара уйига нисбатан қаршилик кўрсатиш хуқуқи мавжуд бўлса, ижарачи бошқа кафолат хуқуқларига эга бўлган шахсларга нисбатан имтиёзли равишда депозит миқдорининг белгиланган қисмини қайтарилишига лойиқдир ("Уй-жой Ижараси Химояси хақида"ги Қонуннинг 3 (1) ва 8 (1) Моддалари).
Кичик Миқдорда Депозит тўлаган Ижарачининг Тўловни Имтиёзли равишда Қайтариб олиш учун талаблар
Кичик миқдордаги депозит тўлаган ижарачи вазифасидир
- Устивор равишда имтиёзли тўловга хақли ижарачи деганда тўланган депозит миқдори таалуқли миқдордан ошмаган ижарачи тушунилади ("Уй-жой Ижараси Химояси хақида"ги Қонуннинг 8 (3) ва 8-2 Моддалари ва "Уй-жой Ижараси Химояси хақида"ги Қонунни Тадбиқ этиш Қарори 11 (1) Моддаси).
· Сеул Махсус Метрополитан Шаҳри: 165 миллион Корея Вони;
· "Метрополитен ҳудудини қайта режалаштириш тўғрисидаги қонун" га кўра Ўта- жойлашган бошқарув худудлари (Сеул Махсус Метрополитан Шаҳридан ташқари), Махсус ўзини бошқарувчи Сежонг шаҳри, Ёнгин- ва Хвасон-си, Гимпо-си: 145 миллион Корея Вони;
※ Ўта-жипс жойлашган бошқарув худудларига тегишли Сеул Метрополитан Худудини Қайта Ўзгартиришни Тадбиқ этиш Қарорининг 1 Жадвалига қаранг.
· Метрополитан Шаҳарлар "Метрополитен ҳудудини қайта режалаштириш тўғрисидаги қонун"га кўра ўта- жойлашган бошқарув худудларидан ташқари, Ансан- ваПажу- Корея Вони;
· Бошқа худудлар: 75 миллион Корея Вони.
Уй ким-ошди савдоси аризаси қайд қилингунича қаршилик кўрсатиш хуқуқи талабларини қондириш
- Ижарачи уй ким-ошди савдоси аризаси қайд қилингунича қаршилик кўрсатиш хуқуқи талаблари бўлмиш ижара уйи билан таъминланиши ва резидентликни қайд қилиш қондириши керак ("Уй-жой Ижараси Химояси хақида"ги Қонуннинг 3 (1) Моддаси ва 8 (1) Моддасининг кейинги қисми).
- Қаршилик кўрстаиш хуқуқи талаблари суд амалга оширган ким-ошди савдоларидаги тақсимлаш жараёни бекор қилинган кунгача ўз кучида қолади (Олий Суднинг 10 Октябрь, 1997 йилдаги Иш № 95Да 44597 Қарори).
Ижарадаги уй ким-ошди савдосида ёки қарзларни қоплаш учун сотилиши керак
- Ижарадаги уй ким-ошди савдосида ёки қарзларни қоплаш учун сотилганидагина, кичик миқдорда депозит тўлаган ижарачи имтиёзли равишда қайтариб олиш хуқуқини ишлатиши мумкин ("Уй-жой Ижараси Химояси хақида"ги Қонуннинг 3-2 (4) ва 8 (2) Моддалари).
Талаб қилинган тақсимлаш ёки имтиёзли хуқуқларни ишлатиш маълум қилиниши керак
- Ижарадаги уй ким-ошди савдосида ёки қарзларни қоплаш учун сотилганидагина, Ижарачи суд ижрочиларидан тарқатишни ёки имтиёзли хуқуқлари ижросини амалга оширишни қарзларни қоплаш агентлигидан талаб қилиши керак (Олий Суднинг 22 январь, 2002 йилдаги № 2001Да 70702 Қарори).
· Тарқатиш талаби асос хужжатлари ва миқдорларни кўрсатилган қолда тақдим этилиши керак. Бундай холатларда, тарқатиш учун малакани тасдиқловчи хужжатларни тақдим этилиши талаб қилинади ("Фуқаровий Ишлар Ижроси хақида"ги Қонуннинг 88 (1) Моддаси ва "Фуқаровий Ишлар Ижроси хақида"ги Қонун Қоидалари 48 Моддаси).
Имтиёзли Тўлов Хуқуқи Таъсири
Депозитнинг белгиланган қисмини химоялаш
- Ижарадаги уй ким-ошди савдосига қўйилиши учун берилган ариза рўйхатга қўйилгунга қадар кичик миқдорда депозит тўлаган ижарачининг қаршилик кўрсатиш хуқуқи мавжуд бўлса, ижарачи бошқа кафолат хуқуқларига эга бўлган шахсларга нисбатан имтиёзли равишда депозит миқдорининг белгиланган қисмини қайтарилишига лойиқдир ("Уй-жой Ижараси Химояси хақида"ги Қонуннинг 3 (1) ва 8 (1) Моддалари).
· Кичик миқдорда депозит тўлови қилган ижарачига имтиёзли равишда тўланадиган депозитнинг белгиланган миқдори қуйидаги миқдордан ошмаслиги керак, ва имтиёзли тўлов хажми уй бахосининг 1/2 қисмидан катта бўлса, имтиёзли тўлов миқдори уй бахосининг 1/2 қисмига тенг бўлиши керак ("Уй-жой Ижараси Химояси хақида"ги Қонуни Тадбиқ этиш Қарорининг 10 (1) ва (2) Моддалари):
√ Сеул Махсус Метрополитан Шаҳри: 55 миллион Корея Вони;
√ Метрополитенҳудудини режалаштириш тўғрисидаги қонунга кўра Ўта- жойлашган бошқарув худудлари (Сеул Махсус Метрополитан Шаҳридан ташқари), Махсус ўзини бошқарувчи Сежонг шаҳри, Ёнгин- ва Хвасон-си: 48 миллион Корея Вони;
√ "Метрополитен ҳудудини қайта режалаштириш тўғрисидаги қонун"га кўра Метрополитан Шаҳарлар (ўта- жойлашган бошқарув худудларидан ташқари), Ансан- Пажу-си: 28 миллион Корея Вони;
√ Бошқа худудлар: 25 миллион Корея Вони
- Икки ижарачи айни истиқомат қилиш ўрнида яшашса, ва белгиланган кафолат депозитлари тўплами истиқомат ўрни бахосининг 1/2 қисмидан ошиб кетса, истиқомат ўрни бахосининг 1/2 қисми ижарачининг кафолат депозити белгиланган миқдорига кўпайтирилади ва хосил бўлган миқдор ҳар бир ижарачининг имтиёзли тўлов миқдори деб хисобланади ("Уй-жой Ижараси Химояси хақида"ги Қонуни Тадбиқ этиш Қарорининг 10 (3) Моддаси).
Кичик Пул Миқдори Тўлаётган Ижарачининг Имтиёзли Қайтариш Хуқуқини Қўллай олмаслиги
Кичик пул миқдори тўлаётган ижарачининг имтиёзли қайтариш хуқуқини қўллай олмаслиги
- Уйни ижарага олган ижарачи, бу уйнинг ижара орқали сотиб олиниши қайд қилинган бўлса ва сўнгра ижара орқали сотиб олиш қайди қарори амалга оширилган бўлса, кичик миқдорда депозит тўлаган бўлсада имтиёзли тўлов хуқуқини қўллай олмайди ("Уй-жой Ижараси Химояси хақида"ги Қонуннинг 3-3 (6) Моддаси).