UZBEK

Уй ижараси
Уй-жой ижараси Бекор Қилиниши Асослари
Ижара муддати тугаши
- Агар ижара муддати белгиланган бўлса, муддати тугаганда ижара ўз кучини йўқотади.
- Агар бекор қилиниши учун муддати тугаши каби сабаблар бўлса, агар бекор қилишни сақлаб қолиш махсус қўшимча киритилган бўлса, агар ижарачи банкрот деб эълон қилинган бўлса ва хоказо холатларда ижара шартномаси бекор қилиш билдиришномаси билан бекор қилиниши мумкин (Фуқаролик Кодекси 636 ва 637 Моддалари).
- Агар ижарага берувчи ижарачини огоҳлантирган бўлса, ёки ижара муддати тугашига 2 ойдан 6 ойгача муддат қолганида ижара шартномасига ўзгартириш киритмасдан ижара шартномаси чўздирилмаслиги хақида билдиришнома берилган бўлса, ижара шартномаси муддати тугаганда ижара бекор қилинади ("Уй-жой Ижараси Химояси хақида"ги Қонуннинг 6 (1) Моддаси).
Шартнома бекор қилинганлиги билдиришномаси
- Агар ижара шартномаси назарда тутилган холда янгиланса, ижарачи шартномани исталган вақтда бекор қилиши мумкин. Ижарачи ижара шартномасини бекор қилиш билдиришномасини берганда, бекор қилиш ижарага берувчига билдиришнома берилган кундан бошлаб 3 ой ўтганида кучга киради ("Уй-жой Ижараси Химояси хақида"ги Қонуннинг 4 (1) ва 6-2 Моддалари).
- Ижарачи ва ижарага берувчи ижара шартномаси тузиш вақтида шартномага шартномани бекор қилиш хуқуқини сақлаб қолиш хақида махсус қўшимча киритган бўлсалар, ижара шартномасида аниқ муддат бўлишига қарамасдан ижарачи бартараф қилиб бўлмайдиган сабаблар кўрсатиб шартномани бекор қилиши мумкин. Бу холатларда, ижарага берувчи ижара шартномасини бекор қилиш хақидаги билдиришномани олган кундан бошлаб 1 ой ичида шартнома ўз кучини йўқотади (Фуқаролик Кодекси 635 ва 636 Моддалари).
Ижарачининг банкротга учраши
- Агар ижарачи банкрот деб эълон қилинса, ижара муддати аниқ бўлган тақдирда ҳам ижарачи ёки банкротликни эълон қилувчи вакил ижаранинг қолган муддатини бекор қилиш хақида билдиришнома бериши мумкин. Бу холатларда, ижарачи ижара шартномасини бекор қилиш хақидаги билдиришномани олган кундан бошлаб 6 ой ичида шартнома ўз кучини йўқотади (Фуқаролик Кодекси 637 (1) Моддаси).
- Бу холатларда, ижаранинг тамомланганлиги учун хеч бир томон ижаранинг қолган муддатига асосланган зарарларни қоплашни талаб қила олмайди (Фуқаролик Кодекси 637 (2) Моддаси).
Шошилинч тарзда бекор қилиниш
- Агар ижара бекор қилиш уқун қуйидаги холатларнинг бирортаси мавжуд бўлса, ижара муддати аниқ бўлган холатда хам ижара шартномаси амал муддати давомида шартнома бекор қилинади. Бу холатларда, бекор қилиш билдиришномаси бир томондан иккинчи томонга тақдим этилган вақтдан бошлаб бекор қилиш кучга киради.
· Ижарачи ижарани бекор қилиши мумкин бўлган холатлар:
√ Агар ижарага берувчи ижарачининг хохишига қарши уйни сақлаш харакатларини амалга оширса ва ижарачи ижара мақсадларига кўра ижарага олинган уйдан фойдалана олмаса, (Фуқаролик Кодекси 625 Моддаси).
√ Агар ижара уйи фойдаланиш учун носоз холатга келса, ёки ижарачига алоқадор бўлмаган йўқотиш ёки бошқа сабабларга кўра наф кўриш имкониятсиз бўлиб қолса, ва уйнинг қолган қисми ижара мақсадларида фойдаланиш учун етарсиз бўлса (Фуқаролик Кодекси 627 Моддаси);
√ Агар ижарага берувчининг мақоми белгиланган бўлса (Олий Суднинг 4 сентябрь, 2002 йилдаги № Жа 2001Da 64615 Қарорига Ажрими).
· Ижарага берувчи ижарани бекор қилиши мумкин бўлган холатлар:
√ Агар ижарачи ижарага берувчининг розилигисиз ижара объектидан фойдаланиш хуқуқини амалга оширса (Фуқаролик Кодекси 629 (2) Моддаси).
√ Агар ижарачи икки давр муддат ижара хаққини тўлай олмаса (Фуқаролик Кодекси 640 Модда ва "Уй- Ижараси ҳимояси ҳақида"ги Қонуннинг 6 (3) Моддаси).
√ Ижарачи ижара уйидан ижара шартномасида белгиланган тарзда ёки ижара уйининг табиатидан келиб чиққан холда фойдалана олмаса ва наф кўра олмаса (Фуқаролик Кодекси 610 (1) Тадбиғи ва 654 Моддалари).
√ Агар ижарачи шартнома шартларини жиддий равишда бўзса.