Ижара Шартномасини Шартнома Томонларининг Келишувига асосан Янгилаш
Келишувга асосан шартномани янгилаш
- Ижарага берувчи ва ижарачи шартнома шартлари, холатлари ва хоказоларни ўзгартириб шартномани янгилашга келишишлари мумкин, ёки шартнома муддати тугашига яқин айни шартлар асосида янгилашлари мумкин.
Келишув асосида янгилашнинг таъсири
- Келишувга асосан шартноманинг янгиланиши таъсири шартнома шартлари билан белгиланиши керак.
- Ижара шартномаси шартлари ўзгартирилган холда янгиланганда, олдинги шартнома шартларига алоқадорлиги бўлган учинчи шахснинг манфаатларига зид бўлмаслиги керак. Ижара кафолати депозити ошганда, ижарачи бошқа кичик қарздорларга нисбатан бўлган имтиёзли тўлов хуқуқига эга бўлиши учун ижара шартномасида белгиланган санани қўйдириши керак.
Уй-жой Ижараси Химояси Қонунига асосан Назарда тутилган Янгилаш
Назарда тутилган янгилаш талаблари: Янгилаш радди ёки шартнома шартлари ўзгариши хақида огохлантириш бермаслик
- Агаршартнома муддати тугашига 2 ойдан 6 ойгача муддат ичида ижарага берувчишартнома янгиланишига рад жавоби хақида огохлантириш бермаса, ёки шартнома шартларини ўзгартирмасдан шартнома янгиланмаслиги хақида маълум қилмаса, ёки ижарачи шундай билдиришномани ижара муддати тугашигача 2 ой (2020-йил 10-декабрдан кейин илк марта шартнома имзолаган ёки шартнома муддатини узайтирган ижарачидан бошлаб қўлланилади) олдин тақдим этмаса, ижара шартномаси айни шартлар асосида чўздирилди деб хисобланилади. Ижарага олувчи ҳам ижар шартномаси муддати тугашидан 2 ой олдин огоҳланримаса худди wундай ҳисобланади. ("Уй-жой Ижараси Ҳимояси хақида"ги Қонуннинг 6 (1) Моддаси).
- Агар ижарачи икки давр муддат ижара хаққини тўлай олмаса ёки ижара шартномаларини жиддий равишда бузса, назарда тутилган янгилаш амалга ошмайди ("Уй- Ижараси ҳимояси ҳақида"ги Қонуннинг 6 (3) Моддаси).
Назарда тутилган янгилаш таъсири
- Агар ижара шартномаси назарда тутилган холда янгиланса, ижара олдинги шартлар асосида янгиланди деб хисобланади ("Уй-жой Ижараси Химояси хақида"ги Қонуннинг 6 (1) Моддаси аввалги қисми).
- Агар ижара шартномаси назарда тутилган холда янгиланса, ижара муддати 2 йил деб хисобланади ("Уй-жой Ижараси Химояси хақида"ги Қонуннинг 4 (1) ва 6 (2) Моддалари).
Назарда тутилган холда янгиланган шартнома бекор қилиниши
- Агар ижара шартномаси назарда тутилган холда янгиланса, ижарачи янгиланган ижара шартномасини бекор қилиши ёки муддати 2 йил бўлишини талаб қилиши мумкин ("Уй-жой Ижараси Химояси хақида"ги Қонуннинг 4 (1) ва 6-2 (1) Моддалари).
- Ижарачи ижара шартномасини бекор қилганида, бекор қилиш ижарага берувчига билдиришнома берилган кундан бошлаб 3 ой ўтганида кучга киради ("Уй-жой Ижараси Химояси хақида"ги Қонуннинг 6-2 (2) Моддаси).
Уй-жой ижарасини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунга биноан шартномани узайтириш ҳақида талаб
Шартномани узайтиришни талаб қилиш ҳуқуқи
- Юқоридаги "Уй-жой ижарасини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Қонун" га биноан шартномани янгилашда назарда тутилган қоидаларга қарамай, ижарага олувчи шартномани ижара муддати тугашидан 6 ~ 2 ой аввал узайтиришни (2020 йил 10-декабрдан кейин тузилган ёки узайтирилган биринчи ижара шартномасига тааллуқли) сўраса, уни асосли сабабларсиз рад этиш мумкин эмас ("Уй-жой ижарасини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонуннинг 6-моддаси 3-банди 1-қисмининг асосий матни, 6-моддаси 1-қисмининг аввалги қисми ва қўшимча қоидалар <17363-сонли Қонун) , 2020 йил 9-июнь> 2-модда). Ижарага олувчи шартномани узайтиришни талаб қилиш ҳуқуқидан фақат 1 марта фойдаланиши мумкин ва қайта узайтирилган ижара муддати 2 йилни ташкил этади (“Уй-жой ижарасини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун, 6-модда, 3-банди 2-қисми)