UZBEK

Уй ижараси
Ижара Хуқуқи Изчиллиги
Вориси бўлмаган ижарачи оламдан ўтса
- Агар давомчиси бўлмаган ижарачи оламдан ўтса хақиқий никох муносабатларида бўлган ва ижарага олинган уйда ижарачи билан истиқомат қилган ҳар қандай шахснинг ёлғиз ўзи ижарачи хуқуқлари ва мажбуриятларини давомчиси бўлиб қолади ("Уй-жой Ижараси Химояси хақида"ги Қонуннинг 9 (1) Моддаси).
※"Биргаликда истиқомат қилиш" деганда оила аъзоси бўлиб биргаликда яшаш тушунилади.
- Агар ижарачи оламдан ўтса ва хақиқий никох муносабатларда бўлган ва ижарачи билан биргаликда оила аъзоси сифатида яшаган шахс мавжуд бўлмаса, мерос бўлиб қолган ижара хуқуқи каби мулк Давлатга ўтиб кетади (Фуқаролик Кодекси 1058 (1) Модда).
Вориси бўлган ижарачи оламдан ўтса
- Ворис шахс ижарачи билан бирга оила аъзоси сифатида ижарага олинган уйда ижарачининг ўлими вақтида истиқомат қилган бўлса, ижара хуқуқи хақиқий никох муносабатларида бўлган шахсга эмас балки ворисга ўтади (Фуқаролик Кодекси 1000, 1001 ва 1003 Моддалари).
- Ижарачи оламдан ўтганда, агар ворис ижарачи билан бирга оила аъзоси сифатида ижарага олинган уйда ижарачи оламдан ўтган вақтда истиқомат қилмаган бўлса, ижарачи билан бирга ижара қилинган уйда истиқомат қилган хақиқий никоҳ муносабатларида бўлган шахс ва иккиламчи қариндошлари биргаликда ижарачининг хуқуқлари ва мажбуриятларига меросхўрлик қилишади ("Уй-жой Ижараси Химояси хақида"ги Қонуннинг 9 (2) Моддаси).