Субижара чеклови
Субижара тушунчаси
- Уйнинг субижараси деганда ижарачи учинчи томонга ўзининг ижара хуқуқига асосан ижарага олинган уйни ижарага бериши ва бундан фойда кўриши тушунилади.
Субижара чеклови
- Субижара шартномаси ижарага берувчининг хабардорлигидан қатъий назар субижарага берувчи (асл ижарачи) ва субижарачи (янги ижарачи) ўртасида шартнома тузилганда кучга киради. Лекин, ижарачи ижарага берилган объектни ижарага берувчининг розилигисиз субижарага бера олмайди. Агар ижарачи бу шартни бузса, ижарага берувчи ижара шартномасини бекор қилиши мумкин (Фуқаролик Кодекси 629 Модда).
Ижарага берувчи розилиги асосида субижара
Субижарадаги юридик муносабат
- Субижарага берувчи ва субижарачи ўртасидаги муносабат субижара шартномаси шартлари билан белгиланади. Субижарачи субижарага берувчи олдида хуқуқ ва мажбуриятларга эгадир.
- Ижарачи ижарага берувчига нисбатан шартнома шартларига асосланган хуқуқларга эга (Фуқаролик Кодекси 630 (2) Модда).
- Субижарачи ижарага берувчига тўғридан тўғри алоқадор бўлган мажбуриятларни кўзлайди. Лекин, субижарачи субижарага берувчига ижара хаққини тўласада ижарага берувчига нисбатан химоя ташкил қила олмайди (Фуқаролик Кодекси 630 (1) Модда).
· Ижара шартномаси ижара муддати тугаганлиги эмас, балки ижарага берувчи ва ижарачи ўртасидаги келишувга асосан бекор қилинган тақдирда хам субижара хуқуқлари йўқ бўлиб кетмайди. Шунинг учун, субижара мавжудлиги ижарачи ва ижарага берувчига маълум қилиниши мумкин (Фуқаролик Кодекси 631 Модда).
Ижара қилинган уй субижараси ва қаршилик кўрсатиш хуқуқи
- Ижарачи қаршилик кўрсатиш хуқуқига эга бўлганидан кейин ижарага олинган уйни субижарага берганда
· Қаршилик кўрсатиш хуқуқига эга ижарачи ижарага берувчининг розилиги билан қонуний равишда уйни субижарага берганда, асл ижарачининг ижара хуқуқига нисбатан қаршилик кўрсатиш хуқуқи йўқ бўлиб кетмайди балки эгалик қилиш ва резидент қайди, буларнинг мавжудлиги ижара хуқуқини билдиради, субижарага асосан ўзгарган бўлсада бу хуқуқ ўз кучида қолади (Олий Суднинг 10 июнь, 2010 йилдаги № 2009Да 101275 Қарори).
- Ижарачи қаршилик кўрсатиш хуқуқисиз ижарага олинган уйни субижарага берганда
· Агар ижарачи ижарага берилган уйни субижарага ижарага берувчининг розилигисиз ва уйни олмасдан ва резидент қайдидан ўтмасдан субижарага берса, ва субижарачи уйни олган холда резидент қайдини рўйхатга қўйса, ижарачи шу орқали қаршилик кўрсатиш хуқуқига эга бўлади (Олий Суднинг 18 июнь, 1994 йилдаги № 94Да 3155 Қарори).
Ижарага берувчи розилигисиз субижара
Субижарадаги юридик муносабат
- Субижарачи субижарага берувчидан уйдан фойдаланиш ва наф кўриш хуқуқларини олади, ва субижарага берувчи субижарачидан ижара хаққини талаб қилиш хуқуқига эга бўлади.
- Ижарага берувчи ва ижарачи ўртасидаги ижара муносабатлари мавжуд бўлиб қолсада, ижарага берувчи шартномани рухсатсиз субижарага берилганлиги сабабли бекор қилиши мумкин (Фуқаролик Кодекси 629 (2) Модда).
- Ижарага берувчининг розилигисиз ижарага берилган уй субижараси муддати ижарага берувчига маълум қилиниши керак эмас. Шунинг учун, субижарачи ижара қилинган уйга эгалик қилганда, бундай эгалик ижарага берувчига нисбатан муносабат шартларига асосан ноқонуний деб тан олинади ва ижарага берувчи уйни ўзининг эгалик хуқуқига асосан қайтарилишини талаб қилиши мумкин (Фуқаролик Кодекси 213 ва 214 Моддалари).
Ижара қилинган уй субижараси ва қаршилик кўрсатиш хуқуқи
- Одатда, ижарага берувчининг розилигисиз ижарага берилган уй субижараси муддати қонуний кучга эга бўлмайди. Шунинг учун, ижарачи ёки субижарачи ва хаттоки ҳар қандай учинчи томон хам ижара қилинган уйнинг субижараси билан ижарага берувчига қаршилик кўрсата олмайди.