UZBEK

Уй ижараси
Ижарага берувчи Хуқуқлари
Ижара хаққини тўлаш талаби
- Ижарага берувчи ижарачидан ижара хаққини тўлашни талаб қилиши мумкин (Фуқаролик Кодекси 618 Моддаси).
Ижара хаққини ошириш талаби
- Агар келишилган ижара хаққи ёки депозит миқдори ижарага берилган уйга боғлиқ солиқлар, умумий коммунал тўловлари, ва бошқа тўловлар оширилиши сабабли ёки ижара шартномасимуддати давомида иқтисодий ўзгаришлар туфайли қониқарсиз деб топилса,ижарага берувчи ижара хаққи ёки депозит миқдорини мутаносиб равишда оширилишиниталаб қилиши мумкин("Уй-жой Ижараси Химояси хақида"ги Қонуннинг 7(1) Моддаси олдинги қисми).
Ижара объектини қайтариш талаби
- Ижарага берувчи ижарачидан ижара шартномаси муддати тугаганидан сўнг ижара объектини қайтаришни талаб қилиши мумкин. Бу холатларда, ижарага берувчи ижара объектини ижарачидан аввалги холатига қайтариши талаб қилиши мумкин (Фуқаролик Кодекси 615, 618 ва 654 Моддалари).
Ижара объектини сақлаш учун керакли саналган харакатларни талаб қилиш хуқуқлари
- Ижарачи ижарага берувчи томонидан уйни сақлаш учун қилган харакатларига қарлишик кўрсатиши мумкин эмас (Фуқаролик Кодекси 624 Моддаси).