UZBEK

Уй ижараси
Ижарачи Хуқуқлари
Фойдаланиш ва наф олиш хуқуқи (Ижара хуқуқи)
- Ижарачи ижара шартномасига асосан ижарага берилган уйдан фойдаланиш ва ундан наф кўриш хуқуқига эга бўлади (Фуқаролик Кодекси 618 Модда).
Ижарачининг рўйхатга қўйишда ёрдам сўраш хуқуқи
- Ижарачи, агар бунга тўсиқлик қиладиган томонлар ўртасида бошқа келишув мавжуд бўлмаса, ижарага берувчидан уй ижарасини рўйхатга қўйиш учун керакли хужжатларни тайёрлашда ёрдам сўраши мумкин (Фуқаролик Кодекси 621 (1) Моддаси ва "Уй-жой Ижараси Химояси хақида"ги Қонуннинг 3-4 Моддалари).
Ижара хаққини камайтиришни талаб қилиш хуқуқи
- Агар келишилган ижара хаққи ёки депозитмиқдори ижарагаберилган уйга боғлиқ солиқлар, умумийкоммунал тўловлари, ва бошқа тўловлар оширилишисабабли ёки ижара шартномаси муддати давомида иқтисодий ўзгаришлар туфайлиқониқарсиз деб топилса, ижарачи ижарахаққи ёки депозитмиқдорини мутаносибравишда камайтирилишини талаб қилиши мумкин ("Уй-жой Ижараси Химояси хақида"ги Қонуннинг 7(1) Моддаси олдинги қисми).
- Агар ижарачининг йўқотиши ёки бошқа айби бўлмаган холда ижарага берилган уйнинг бирор қисми яроқсиз холга келса, ёки фойдаланиш имкони бўлмайдиган холатга келса, ижарачи уйнинг яроқсиз холга келган қисмига мутаносиб равишда ижара хаққини камайтиришни талаб қилиши мумкин. Бу холатларда, агар ижарага ажратилган уйнинг яроқли қисми ижара мақсадларини қондирмаса, ижарачи ижара шартномасини бекор қилиши мумкин (Фуқаролик Кодекси 627 Модда).
Ускуналар сотиб олиш ёки олиб ташлашни талаб қилиш хуқуқи
- Агар ижарачи ижарага берувчининг розилиги билан ижарага берилган уйга ижарачининг фойдаси учун ускуна ўрнатган бўлса, ижара шартномаси муддати тугаганда ижарачи ижарага берувчидан бундай ускунани сотиб олишини талаб қилиши мумкин. Қўшимча сифатида, ижарачи ижарага берувчидан сотиб олган ускуналарни ижарага берувчи томонидан сотиб олинишини талаб қилиши мумкин (Фуқаролик Кодекси 646 Модда).
- Агар ижарачи ижарага берувчини сотиб олинган ускуналарни сотиб олишини хохламаса, ижарага олинган уйни топширишдан олдин бу ускуналарни олиб ташлаши мукмин (Фуқаролик Кодекси 654 ва 615 Моддалари).
Зарур харажатларни қоплашни талаб қилиш хуқуқи
- Агар ижарачи ижарага олинган уйни яроқли холда сақлаш учун зарур харажатлар қилган бўлса, ижарачи харажатлар қилингандан сўнг хамон уларни ижарага берувчи томонидан қопланишини талаб қилиши мумкин (Фуқаролик Кодекси 626 (1) Моддаси).
※ "Зарур харажатлар" ибораси деганда ижара мақсадларига мувофиқ ижарага олинган уйни яроқли шаклда сақлаш ва фойдаланиш учун зарур бўлган харажатлар тушунилади (Фуқаролик Кодекси 203 (1) ва 618 Моддалари).
Фойдали харажатларни қоплашни талаб қилиш хуқуқи
- Агар ижарачи фойдали харажатларни қилган бўлса, ижарага берувчи бу харажатларни, лекин харажатлар келтирган фойда ижара шартномаси муддати тугаганидан кейин хам қолиши керак, харажатлар миқдорида ёки мулкнинг ошган қиймати миқдорида қоплаб бериши керак (Фуқаролик Кодекси 626 (2) Модда).
※ "Фойдали харажатлар" ибораси ижарага берилган уйнинг хақиқий қийматини ошириш учун қилинган харажатлар деб тушунилади (Фуқаролик Кодекси 203 (2) Моддаси ва Олий Суднинг 27 август, 1991 йилдаги №91Да 15591 Қарори ва 15607 Қаршилама Харакати).