UZBEK

Уй ижараси
Ижара хаққи ёки депозитни ошириш
Ошириш талаби
- Агар келишилган ижара хаққи ёки депозит миқдори ижарага берилган уйга боғлиқ солиқлар, умумий коммунал тўловлари, ва бошқа тўловлар оширилиши сабабли ёки ижара шартномаси муддати давомида иқтисодий ўзгаришлар туфайли қониқарсиз деб топилса, ижарага берувчи ижара хаққи ёки депозит миқдорини мутаносиб равишда оширилишини талаб қилиши мумкин ("Уй-жой Ижараси Химояси хақида"ги Қонуннинг 7 (1) Моддаси олдинги қисми).
Оширилиш меьёри
-Шартнома тузилган ёки ижара хаққи ёки депозит миқдориоширилган кундан бошлаб 1 йил давомида хеч қандайталабамалга оширилиш мумкин эмас ("Уй-жой ИжарасиХимояси хақида"ги Қонуннинг7(1) Моддаси кейинги қисми.
- Хеч бир ижара хақи ёки кафолат депозитини ошириш талаби ижара келишувидабелгиланган миқдорнинг 1/20 қисмиданошмаслиги керак. Аммо,махсус шаҳарлар,метрополитен шаҳарлар,махсус ўзини ўзи бошқарадиган шаҳарлар,провинциялар ва ўзини ўзи бошқарадиган махсус провинцияларўз ваколатлари доирасидаги ҳудудлар бўйича ижара бозорининг шартлари каби ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда юқорида кўрсатилган 1/20 нисбат доирасида максимал ошириш миқдорини, ўз буйруқлари билан, бошқача белгилаши мумкин. (Уй-жой ижарасини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонуннинг 7(2)-моддаси).
- Ошириш бўйича белгиланган чегара 2020 йил 31 июндан илгари мавжуд бўлган ижараларга ҳам қўлланилади (Уй- ижарасини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Қонуннинг Қўшимчасининг 2(1)-моддаси <17470-сонли> Аммо,агар бу ижарагаберувчи ижара шартномасини янгилашдан бош тортган бўлса ва 2020 йил 31 июнга қадар учинчи томон билан ижара шартномасини тузган бўлса, бу амал қилмайди (Уй- ижарасини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонуннинг 2(2)-моддаси <17470-сонли>).
Оширилган миқдорга нисбатан қаршилик кўрсатиш ва имтиёзли”ги тўлов хуқуқига эга бўлиш
- Агар ижарачи ижара хаққи ёки депозитни талаб туфайли ёки шартномани янгилаш орқали оширган бўлса, у ошган ижара хаққи ёки депозит учун ёзма ижара шартномаси тайёрлаши керак ва ошган ижара хаққи ёки депозитни бошқа кичик кредиторларга нисбатан имтиёзли равишда қайтариб олиш учун шартномада белгиланган сана олиши керак.