Ижарачи ижара уйидан фойдалангани ва наф кўргани учун ижарага берувчига ижара хаққини тўлаши керак (Фуқаролик Кодекси 618 Модда).
Ижара хаққини тўлаш вақти
Агар ижарачи ва ижарага берувчи ижара хаққини тўлаш вақтини келишмаган бўлса, тўлов ҳар ойнинг охирида амалга оширилиши керак (Фуқаролик Кодекси 633 Модда).
Ижара хаққини қисман вақтида тўламаслик ва ижарани бекор қилиш
Агар ижарачи ижара хаққини тўлашда 2 ёки кўпроқ марта орқада қолса, ижарага берувчи ижара шартномасини бекор қилиши мумкин (Фуқаролик Кодекси 640 Модда).
Бир нечта ижарачи биргаликда уй ижара қилиб бу уйдан фойдалансалар, улар ижара хаққини биргаликда тўлаш мажбуриятларини олишади (Фуқаролик Кодекси 616 ва 654 Моддалари).