UZBEK

Уй ижараси
Кўчиб кириш маълумоти ва Белгиланган санани олиш
Уй эгаси янги яшовчи кўчиб кирган кундан бошлаб 14 кун ичида бино устидан ваколатга эга Си/Гун/Гу бошлиғига кўчиб кириш билдиришномасини тақдим этиши керак ("Резидентлар Қайди хақида"ги Қонуннинг 16 (1) Моддаси).
- Янги яшовчи кўчиб кирган кундан бошлаб 14 кун ичида кўчиб кириш билдиришномасини қониқарли сабабсиз тақдим этмаган ҳар бир шахс 50,000 Корея Вонидан ошмайдиган миқдорда маъмурий жазога тортилади ("Резидентлар Қайди хақида"ги Қонуннинг 40 (4) Моддаси).
Ижара кафолат депозитига нисбатан имтиёзли тўлов хуқуқига эга бўлиш учун ёзма ижара шартномаси ва кўчиб кириш билдиришномаси тўлдираётганда белгиланган санани олиш тавсия этилади.