UZBEK

Уй ижараси
Қаршилик кўрсатиш хуқуқи
Қаршилик кўрсатиш хуқуқи талқини ва талаблари
- "Қаршилик кўрсатиш хуқуқи" ибораси деганда ижарачи учинчи томондан ижара шартномасининг шартларини талаб қилиш юридик кучи тушунилади, яъни ижара уйининг вакилидан, ижарага бериш хуқуқига эга бўлган шахсдан ва ижарага берилган уйга алоқаси бўлган ҳар бир шахсдан ("Уй-жой Ижараси Химояси хақида"ги қонун 3 (1) Моддаси).
- Рўйхатга қўйилмаган бўлса да, агар ижарачига ① уй берилган бўлса ва ② у резидент қайдини амалга оширса, ижарачида қаршилик кўрсатиш хуқуқи кейинги кундан бошлаб пайдо бўлади ("Уй-жой Ижараси Химояси хақида"ги қонун 3 (1) Моддаси).
Уйни топшириш
- "Уйни топшириш" деганда ижарага берилган уйни фойдаланиш учун топшириш тушунилади. Бошқа сўзлар билан айтилганда, уйдан амалда фойдаланиш хуқуқи ижарага берувчидан ижарачига ўтади.
Резидент қайди ва кўчиб кириш
- Резидент қайди кўчиб кириш аризаси тўлдирилганда қилиниши керак ("Уй-жой Ижараси Химояси хақида"ги қонун 3 (1) Моддаси).
- Агар уйнинг барча ёки баъзи бир истиқоматчилари яшаш жойини ўзгартирса, уй эгаси ёки бошқа шахс тегишли худудга маъсул Си/Гун/Гу бошлиғига кўчиб кириш кунидан бошлаб 14 кун ичида билдиришнома тақдим этиши шарт ("Резидентлар Қайди хақида"ги қонун 10, 11 , ва 16 (1) Моддалари).
Қаршилик кўрсатиш хуқуқи кучга кириш вақти
- Агар ижарачига уй топширилган бўлса ва у резидент қайдини амалга оширган бўлса, қаршилик кўрсатиш хуқуқи қайд кунининг эртасидан бошлаб учинчи томонга нисбатан кучга киради ва резидент қайди кўчиб кириш билдиришномаси тўлдирилган вақтда амалга ошган хисобланади ("Уй-жой Ижараси Химояси хақида"ги қонун 3 (1) Моддаси).