Амалдаги Лицензияланган Кўчмас Мулк агенти вазифалари
Амалдаги лицензияланган кўчмас мулк агентининг вазифаси ростгўйлик ва чин кўнгиллик билан иш юритиш ва махфий маълумотларни ошкор қилмасликдир
Амалдаги лицензияланган кўчмас мулк агентининг вазифаси тушунтиришдир
Вазифаси тасдиқ ва брокерлик объекти хақидаги тушунтириш билдиришномасини тайёрлаш ва тақдим этишдир;
Вазифаси ўзаро ёрдам гувохномасини тайёрлаш
Лицензияланган кўчмас мулк агентининг етказилган зарарларга жавобгарлиги
Лицензияланган кўчмас мулк агентининг етказилган зарарларга жавобгарлиги
- Лицензияланган кўчмас мулк агенти брокерлик амалиёти давомида билмасдан ёки қасдан бирор томонга зарар етказса бу етказилган зарарга жавобгар бўлади ("Лицензияланган Кўчмас Мулк Агентлари хақида"ги қонуннинг 30 (1) Моддаси).
Кўчмас Мулк Брокерлиги Бадали ва Хақиқий Харажатлар
Кўчмас Мулк Брокерлиги Бадали ва Хақиқий Харажатлар
- Брокерлик мижози амалдаги лицензияланган кўчмас мулк агентига брокерлик амаллари учун белгиланган бадални тўлаши лозим: Шу билан бирга, агар мижозлар ўртасидаги шартнома агентнинг хохиши ёки хатоси туфайли кучини йўқотса, бекор қилинса ёки йўқ қилинса бу бадал тўланмайди ("Лицензияланган Кўчмас Мулк Агентлари хақида"ги қонуннинг 32 (1) Моддаси).
· "Брокерлик бадали" тушунчаси брокерлик мижози томонидан амалдаги лицензияланган кўчмас мулк агентига кўчмас мулк шартномаси тузилганда тўлаши керак бўлган хизмат хаққидир. Кўрсатилган хизмат хаққига тегишли нархлар, чекланган миқдор ва тўлов муддати тегишли махаллий бошқарув органининг Муниципал Қарорида белгиланади ("Лицензияланган Кўчмас Мулк Агентлари хақида"ги қонуннинг 32 (3) ва (4) Моддалари).
- Брокерлик мижози амалдаги лицензияланган куўчмас мулк агентига хуқуқларни тасдиқ қилиш давомида ва бошқа холатлардаги хақиқий харажатларни қоплаши ёки шартнома депозити тўлови кафолати ва хоқазо холатларда тўлаши мумкин. ("Лицензияланган Кўчмас Мулк Агентлиги хақида"ги қонуннинг 32 (2) Моддаси).
※ Си/До Брокерлик бадали тафсилотлари учун Корея Реалторлари Бирлашмасининг (www.kar.or.kr) интернет сахифасига киринг.
Брокерлик Бадали ва Хақиқий Харажатлар меьёри
- Уй ижараси (умумий майдонининг ярмидан кўпи ижарага берилган бўлган холатлар хам киради) брокерлик хизмати бадали меьёри Битим миқдорига қараб, брокерлик мижози ва амалиётчи кўчмас мулк агенти шаҳар/вилоят қарорида белгиланган 3/1000 дан 6/1000 гача бўлган ставка чегараси доирасида қарор қабул қилиш учун ўзаро келишув асосида белгиланади(Лицензияланган Кўчмас Мулк Агентлиги хақида"ги қонунни Тадбиқ этиш Йўриқномаси 20 (1) ва (6) Моддалари ва илова 1)
- Хақиқий харажатлар брокерлик объекти ёки шартнома депозити тўлови кафолати ва хоқазо холатлар юридик тасдиғи ва шунга ўхшаш холатларни ўз ичига олади. Амалдаги лицензияланган кўчмас мулк агенти брокерлик мижози уйини сотмоқчи ёки ижарага бермоқчи, ёки бошқа хуқуқларни ўтказмоқчи бўлгандаги харажатларни қопланишини далилларни тақдим этиш орқали талаб қилиши мумкин ("Лицензияланган Кўчмас Мулк Агентлари хақида"ги қонунни Тадбиқ этиш Қоидалари 20 (2) Моддаси).
Меьёрдан ташқари бўлган брокерлик хизмати бадали ва хақиқий харажатларни талаб қилиш тақиқи
- Амалдаги лицензияланган кўчмас мулк агентининг хеч бири брокерлик хизмати бадали ва хақиқий харажатлар миқдоридан катта бўлган пул миқдори ёки туридан қатъий назар бошқа қимматбахо нарсалар яъни мукофот, совға ва бошқаларни олиши мумкин эмас. Агар амалдаги лицензияланган кўчмас мулк агенти бу қоидани бузса, у маъмурий жазога тортилади, фаолиятини тўхтатилиши қарор қилинади ёки 1 йилгача мехнат қамоғига махкум этилади ёки 10 миллион Корея Вонигача жазога тортилади ("Лицензияланган Кўчмас Мулк Агентлари хақида"ги қонун 33 Моддаси 3 субпараграфи ва 49 (1) Моддаси 10 субпараграфи).