UZBEK

Уй ижараси
"Уй-жой Ижараси Химояси хақида"ги қонунга асосан химояга олинадиган жисмоний ва юридик шахслар
Жисмоний шахслар
- Одатда, "Уй-жой Ижараси Химояси хақида"ги қонун Корея Республикаси фуқароларини химоя қилади ("Уй-жой Ижараси Химояси хақида"ги қонуннинг 1 Моддаси).
Ажнабийлар ва чет элдаги Кореяликлар
- Уй ижарага олган ажнабий шахс истиқомат манзилини ўзгартириши хақида яъни кўчиб кириш аризаси каби ариза тўлдирса, у "Уй-жой Ижараси Химояси хақида"ги қонунга асосан алохида химоя қилинади ("Иммиграция хақида"ги қонуннинг 88-2 (2) Моддаси ва Сеул Тумани Фуқаролик Судининг 16 декабрь, 1993 йилдаги №93 сонли қарори, Иш №93Гахап 73367 11: Асосида).
- Чет элдаги Кореялик узоқ муддатга уйни ижарага олган бўлса у "Уй-жой Ижараси Химояси хақида"ги қонун асосида химоя қилинади ("Иммиграция ва Чет Элдаги Кореяликларнинг Хуқуқий Холати хақида"ги қонуннинг 6 (1) Моддаси).
Юридик шахслар
- Корея Ер ва Уй-жой Корпорацияси ва уй-жой масалалари учун тузилган махаллий ижтимоий ташкилотлар мустасно, юридик шахслар ҳеч бир холатда "Уй-жой Ижараси Химояси хақида"ги қонунга асосан химояга олинмайдилар ("Уй-жой Ижараси Химояси хақида"ги қонуни 3 (2) Моддасининг сўнги қисми ва "Уй-жой Ижараси Химояси хақида"ги қонунни Тадбиқ қилиш Қарори 2 Моддаси).