UZBEK

Уй ижараси
Ўзгаларнинг уйларидан фойдаланиш турлари
Ижара
- "Ижарада", биринчи томон иккинчи томонга унинг мулкидан фойдаланиб ундан наф кўришига розилик беради, ва иккинчи томон ижара тўловини амалга оширишга рози бўлади. Одатда, у депозит асосидаги ижара шартномасини ва оддий ижара шартномаси турига кирувчи ва Фуқаролик Кодекси асосида жеонсегвон (депозит асосида ижара хуқуқи) томонидан қайд қилинмайдиган ойлик ижара шартномасини ўз ичига олади (Фуқаролик Кодекси 618 Моддаси).
- Ижара шартномаси уйнинг тўлиғича ёки қисман истиқомат қилиш учун олиниши демакдир. Корея қонунлари ижарачиларни "Уй-жой Ижараси химояси хақида"ги қонунга асосан ўз имоясига олади ("Уй-жой Ижараси химояси хақида"ги қонуни 2 Моддаси).