UZBEK

Хорижлик ишчиларнинг ишга ёлланиши ва меҳнат фаолияти
Хорижлик фуқароларни рўйхатга олиш ва ҳоказолар
Хорижлик фуқароларни рўйхатга олиш
- Хорижлик ишчи Кореяга кирган санадан бошлаб 90 кун ичида хорижлик фуқарони рўйхатга олиш жараёнидан ўтиш учун Муҳожирлик хизмати раҳбарига, (кейинги ўринларда “Хизмат раҳбари” деб юритилади), Муҳожирлик хизмати бошқармаси бошлиғига (кейинги ўринларда “бошқарма бошлиғи” деб юритилади) ёки хориж ишчи яшайдиган жойда юрисдикцияга эга бўлган муҳожирлик хизматининг ҳудудий бошқармаси бошлиғига ариза тақдим этиши керак. Агар мазкур қонун талаби бажарилмаса, у хорижлик ишчига 1 йилгача меҳнатни ўз ичига олган қамоқ ёки 10 000 000 вонгача жарима жазоси қўлланилади ("Муҳожирлик устидан назорат тўғрисида"ги Қонуннинг 31(1) моддаси ва 95 моддасининг 7- кичик банди).
Хорижлик фуқарони рўйхатга олиш маълумотларининг ўзгариши
- Агар хорижлик ишчи хорижлик фуқароларни рўйхатга олиш жараёнидан ўтгандан сўнг, қуйидагиларда ўзгариш бўлса, у хорижлик ишчи рўйхатдан ўтганда қайд этилган маълумотларида ўзгаришлар бўлганлиги ҳақида 15 кун ичида Муҳожирлик хизмати раҳбарига, Муҳожирлик хизмати бошқармаси бошлиғига ёки хориж ишчи яшайдиган жойда юрисдикцияга эга бўлган муҳожирлик хизматининг ҳудудий бошқармаси бошлиғига бу ўзгаришлар ҳақида хабар қилиши керак ("Муҳожирлик устидан назорат тўғрисида"ги Қонуннинг 35- моддаси, "Муҳожирлик устидан назорат тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида"ги Қарорнинг 44.(1) моддаси ва "Муҳожирлик устидан назорат тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида"ги Қоидаларнинг 49-2 моддаси).
1. Исм-шариф, жинс, туғилган сана ёки фуқаролик;
2. Паспорт серия рақами, берилган санаси ёки амал қилиш муддати;
3. Саноат корхонаси, ташкилот, гуруҳ ёки компания томонидан илк бор ишга ёлланган меҳнат ташрифи (H-2) визасига эга хорижлик ишчи меҳнат фаолиятини бошлаганлик ҳақидаги билдиришномани тақдим этиши лозим; ёки
4. Жисмоний шахс, ташкилот, гуруҳ ёки компания томонидан аллақачон ишга ёлланган меҳнат ташрифи (H-2) визасига эга хорижлик ишчи бўлса, у меҳнат фаолиятини амалга ошираётган жисмоний шахс, ташкилот, гуруҳ ёки компаниядаги ўзгаришлар (жумладан, иш берувчи юридик номининг ўзгариши).
※ Ушбу талабларни бажармаган хорижлик ишчига 1 000 000 вонгача жарима қўлланилади ("Муҳожирлик устидан назорат тўғрисида"ги Қонуннинг 100.(2).1 моддаси).
Биометрик маълумотларни олиш
- 17 ёш ёки ундан катта бўлган ва хорижлик фуқарони рўйхатга олиш қайдномасидан ўтиш талаб этиладиган ҳар бир хорижлик фуқаро рўйхатга олиш вақтида муҳожирликни назорат қилиш хизмати ходими томонидан амалга ошириладиган барча бармоқлар изларини олиш ва махсус сканер қурилма орқали юз қиёфаси тасвирини олиш жараёнларини ўташи лозим. Бироқ 17 ёшга тўлишидан олдин хорижлик фуқарони рўйхатга олишдан ўтган ёки яшаш жойи ҳақида хабарнома тақдим этган шахслар 17 ёшга тўлган санадан бошлаб 90 кун ичида ушбу маълумотларни тақдим этишлари лозим ( "Муҳожирлик устидан назорат тўғрисида"ги Қонуннинг 38.(1).1 моддаси ва "Муҳожирлик устидан назорат тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида"ги Қоидаларнинг 50-моддаси 1-кичик банди).
- Агар хорижлик ишчи биометрик маълумотларни олиш талабларини рад этса, Муҳожирлик хизмати раҳбари, Муҳожирлик хизмати бошқармаси бошлиғи ёки муҳожирлик хизматининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи “Муҳожирлик тўғрисида”ги Қонунга асосан у хорижлик ишчининг виза муддатини узайтириш ҳақидаги аризасини рад этиши мумкин ("Муҳожирлик устидан назорат тўғрисида"ги Қонуннинг 38.(2) моддаси).