Нопрофессионал меҳнат фаолияти (E-9) виза эгаларининг ишга ёллаш кўлами ва фаолият турлари
Ҳар йили Бандлик ва меҳнат Вазирлиги ўзининг расмий ахборотномаси, кундалик газета ёки интернет орқали хорижлик ишчиларни жалб этиш режасини эълон қилади ва унда ёлланиши кўзда тутиладиган хорижлик ишчилар сони ва улар қайси фаолият турларига ишга ёлланиш ҳақидаги маълумотлар кўрсатилади ("Хорижлик ишчиларнинг ишга ёлланиши ва ҳоказолар тўғрисида"ги Қонуннинг 5.(1) моддаси ва "Хорижлик ишчиларнинг ишга ёлланиши ва ҳоказолар тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида"ги Қарорнинг 3 моддаси).
Нопрофессионал меҳнат (E-9) статусига эга хорижлик ишчининг Кореядан ташқарида дастлабки бор ишга ёлланиши тартиби
Хорижлик иш изловчилар рўйхатига ёзилиш
- Иш берувчи хорижлик иш изловчилар рўйхатига регистрациядан ўтган хорижлик ишчилар орасидан малакали ишчи ходимларни ишга ёллаши керак. Шунга кўра, Корея Республикасида ишлашни хоҳловчи нопрофессионал меҳнат фаолияти (Е-9) статусига эга ҳар бир хорижлик ишчи хорижлик иш изловчилар рўйхатида регистрациядан ўтиши керак ("Хорижлик ишчиларнинг ишга ёлланиши ва ҳоказолар тўғрисида"ги Қонуннинг 8.(3) моддаси).
Иш берувчининг сўров мурожаати ва иш билан таъминлаш маркази бошлиғининг тавсияси
- Хорижлик ишчининг Кореяда ишга ёлланиши учун иш берувчи ишга ёллаш ҳақида сўров билан мурожаат қилиши ва иш билан таъминлаш маркази бошлиғи ишчини ишга ёллага тавсия қилиши керак бўлади.
- Агар иш берувчи тавсия этилган хорижлик ишчилар орасидан муносиб номзод шахсни танласа, иш берувчи ишга ёллашга рухсатнома тезда берилади.
Меҳнат шартномаси тузиш
- Стандарт шартнома ва ҳоказоларнинг бажарилиши.
· Иш билан таъминлаш маркази бошлиғининг тавсияси билан Кореядаги иш берувчи томонидан танланган хорижлик ишчи мазкур иш берувчи билан меҳнат шартномаси тузади. Бу ҳолатда, шартномани тузишда стандарт меҳнат шартномаси формасидан фойдаланилади ("Хорижлик ишчиларнинг ишга ёлланиши ва ҳоказолар тўғрисида"ги Қонуннинг 9.(1) моддаси).
· Меҳнат шартномаси тузган хорижлик ишчига шартноманинг бир нусхаси берилади ("Хорижлик ишчиларнинг ишга ёлланиши ва ҳоказолар тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида"ги Қарорнинг 16-моддаси).
- Меҳнат шартномаси муддати
· Икки томоннинг розилиги билан хорижлик ишчи ва иш берувчи уч йилгача бўлган меҳнат шартномасини тузиши ва уни янгилаши мумкин ("Хорижлик ишчиларнинг ишга ёлланиши ва ҳоказолар тўғрисида"ги Қонуннинг 9.(3) ва18.(1) моддаси).
※ Бу ҳолатда, меҳнат шартномаси хорижлик ишчи Корея Республикасига кирган санадан бошлаб кучга киради ("Хорижлик ишчиларнинг ишга ёлланиши ва ҳоказолар тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида"ги Қарорнинг 17.(1) моддаси).
· Гарчи меҳнат шартномаси муддати бўйича 3 йиллик чеклов ўрнатилган бўлса-да, агар хорижлик ишчининг иш берувчиси, хорижлик ишчининг 3 йиллик меҳнат шартномаси муддати тугаши муносабати билан Корея Республикасини тарк этишидан олдин, Бандлик ва меҳнат Вазирлигига хорижлик ишчининг қайта меҳнатга ёлланишига рухсат беришни сўраб мурожаат қилса, хорижлик ишчига меҳнат фаолиятини фақат бир марта яна 2 йилга узайтириш ва мана шу белгиланган узайтириш муддати доирасида меҳнат шартномаси тузишга рухсат берилади (「Хорижлик ишчиларнинг ишга ёлланиши ва ҳоказолар тўғрисида」ги Қонуннинг 18-2 (1)-моддаси)
√ Хорижлик ишчининг меҳнат фаолияти муддатини узайтириш учун иш берувчи рўйхатдан ўтган жойда юрисдикцияга эга бўлган бандликни таъминлаш маркази бошлиғи хорижлик ишчи учун меҳнат фаолияти муддатини узайтирилишини сўраб қилинган мурожаат аризасини олган вақтдан бошлаб 7 кун ичида, агар ари ўрганиб чиқилиб ва барча талаблар қаноатлантириладиган бўлса, хорижлик ишчининг меҳнат фаолиятини узайтириш ҳақида рухснома беради. ("Хорижлик ишчиларнинг ишга ёлланиши ва ҳоказолар тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида"ги Қоидаларнинг 14-2.3 моддаси ва 12-4 формаси).
Виза учун ариза тақдим этиш
- Меҳнат шартномасини тузган хорижлик ишчига иш берувчи томонидан виза берилишини тасдиқловчи гувоҳнома берилади ва у хорижлик ишчи Корея элчихонаси ёки консуллигига нопрофессионал меҳнат (E-9) визасини олиш учун мурожаат қилади ("Хорижлик ишчиларнинг ишга ёлланиши ва ҳоказолар тўғрисида"ги Қонуннинг 10-моддаси, "Муҳожирлик устидан назорат тўғрисида"ги Қонуннинг 8-моддаси, "Муҳожирлик устидан назорат тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида"ги Қоидаларнинг 9-моддаси).
※ Айрим мамлакатлар виза берилиши мумкинлигини тасдиқловчи гувоҳнома ўрнига виза берилиши мумкинлигини тасдиқловчи рақам беради. Виза берилиши мумкинлигини тасдиқловчи рақам электрон визалар берувчи мамлакатларда амал қилади.
※ Виза берилиши мумкинлигини тасдиқловчи рақамлар берувчи мамлакатлар ҳақида батафсил маълумот олиш учун Хорижликлар учун электрон ҳукумат веб-сайтига ташриф буюринг (http://www.hikorea.go.kr).
Корея Республикасига кириш
- Хорижлик ишчи амал қилувчи паспорт ва виза билан Корея Республикасига киради. Бироқ Адлия Вазирлигидан Кореяга қайта кириш учун рухсатнома олувчи ёки Кореяга қайта киришга рухсатнома олишдан озод қилинган ва ушбу рухсатнома ва озод этилганлик муддати тугашидан олдин Корея Республикасига кирувчи шахслар мамлакатга визасиз киришлари мумкин (「Иммиграцион назорат тўғрисида」ги Қонуннинг 7 (1)-моддаси ҳамда 7(2)-моддаси 1-кичик банд).
Хорижлик ишчилар учун ишга тайёрлов трейнингини ўташ
- Хорижлик ишчилар Корея Республикасига кирган кундан бошлаб 15 кун ичида Корея инсон ресурсларини ривожлантириш Хизмати ёки Корея халқаро меҳнат фонди томонидан ташкиллаштириладиган хорижлик ишчиларни ишга тайёрлаш трейнингини ўташлари лозим ("Хорижлик ишчиларнинг ишга ёлланиши ва ҳоказолар тўғрисида"ги Қонуннинг 11.(1) моддаси ва "Хорижлик ишчиларнинг ишга ёлланиши ва ҳоказолар тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида"ги Қоидаларнинг 10-моддаси).
Тиббий кўрик
- Иш берувчи ишчиларнинг саломатлигини ҳимоялаш учун оддий тиббий кўрик ёки махсус тиббий кўрик кабиларнихорижликишчиларга нисбатан ҳам (“Меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонуннинг 129 ва 130-моддалари) ўтказиши лозим
※ Тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтолмаган хорижлик ишчилар янада чуқурроқ тиббий текширувлар учун иккинчи бор тиббий кўрикдан ўтадилар. Иккинчи тиббий текширув натижалари олингунга қадар муҳожирлик хизмати бошқармаси билан маслаҳатлашган ҳолда хорижлик ишчи алоҳида (карантин) ҳолатида қолдирилади. Саломатлик ҳолати жойида бўлган хорижлик ишчилар, одатда, ишга жойига тайин қилинадилар. Якунда салотмалик ҳолати жойида эмас, деб топилган ишчилар мамлакатдан чиқариб юборилади.
Хорижлик фуқароларни рўйхатга олиш
- Хорижлик ишчи Кореяга кирган санадан бошлаб 90 кун ичида хорижлик фуқаро рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги ҳужжатини Муҳожирлик хизмати раҳбарига, (кейинги ўринларда “Хизмат раҳбари” деб юритилади), Муҳожирлик хизмати бошқармаси бошлиғига (кейинги ўринларда “бошқарма бошлиғи” деб юритилади), хориж ишчи яшайдиган жойда юрисдикцияга эга бўлган муҳожирлик хизматининг ҳудудий бошқармаси бошлиғига тақдим этиши керак ("Муҳожирлик устидан назорат тўғрисида"ги Қонуннинг 31.(1) моддаси).
Вақтинчалик яшаш (виза) муддатини узайтириш учун ариза бериш
- Меҳнат шартномасини янгилаганлик сабабли рухсат этилган 1 йиллик виза муддатидан ортиқ Кореяда қолишни давом эттирмоқчи бўлган хорижлик ишчи виза муддатини узайтиришга рухсат олиш учун аризани виза муддати тугамасдан олдин Хизмат раҳбарига ёки ўзи яшайдиган ерда юрисдикцияга эга бўлган ҳудудий бошқарма бошлиғига тақдим этиши керак ("Муҳожирлик устидан назорат тўғрисида"ги Қонуннинг 25- моддаси) .ва "Муҳожирлик устидан назорат тўғрисида"ги қонунни ижро этиш қарори 31-моддаси, 1-банди)
Нопрофессионал меҳнат (E-9) визаси билан Кореяда меҳнатга ёлланган хорижлик ишчиларнинг иш жойини ўзгартириш тартиби
Фаолият тури ёки иш жойини ўзгартириш учун ариза билан мурожаат қилиш
- Агар хорижлик ишчи қуйида санаб ўтилган ҳолатлардан бирига тушиб қолса ва шунга кўра, ўз иш жойида одатий меҳнат муносабатларини давом эттириш қийин, деб топса, меҳнат шартномаси бекор қилинган/унинг муддати тугаган санадан бошлаб 1 ой ичида иш билан таъминлаш марказига иш жойини ўзгартириш учун мурожаат қилиши лозим [「Хорижлик ишчиларнинг ишга ёлланиши ва ҳоказолар тўғрисида」ги Қонуннинг 25 (1) ва 25 (3)-моддаси, 「Хорижлик ишчиларнинг ишга ёлланиши ва ҳоказолар тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида」и Қарорнинг 30 (1)-моддаси ва Хорижлик ишчилар билан боғлиқ бўлмаган сабаблар туфайли иш жойини ўзгартириш (Бандлик ва меҳнат Вазирлигининг 2021-30 сонли Билдиришномаси)].
1. Иш берувчи, асосли сабабга кўра, меҳнат шартномаси муддати тугамай туриб шартномани бекор қилмоқчи бўлса ёки шартнома муддати тугагандан сўнг уни янгилашни рад этса;
2. Корхона фаолиятининг вақтинчалик тўхтатилиши ёки унинг ёпилиши каби сабабларга кўра хорижлик ишчи меҳнат фаолиятини давом эттира олмайди, деб топилса;
3. Иш берувчи томонидан меҳнат шартномаси шартларининг бузилиши ёки иш берувчининг хорижлик ишчига нисбатан оқлаб бўлмайдиган муносабатда бўлиши каби сабабларга кўра хорижлик ишчи меҳнат фаолиятини давом эттира олмайди, деб топилса; ёки
4. Тан жароҳати олиш каби сабабларга кўра хорижлик ишчи меҳнат фаолиятини давом эттира олмайди, аммо у бошқа бир фаолият турида ёки иш жойида ишлай олади, деб топилса;
Иш жойини ўзгартиришга рухсат олиш учун мурожаат қилиш
- Агар юқорида санаб ўтилган сабабларга кўра хорижлик ишчи янги иш жойида ишламоқчи бўлса, у янги иш жойида фаолиятини бошлашдан олдин иш жойини ўзгартиришга рухсат олиш ҳақидаги аризани Хизмат раҳбарига, бошқарма бошлиғига ёки ўзи яшайдиган ерда юрисдикцияга эга бўлган ҳудудий бошқарма бошлиғига тақдим этиши керак, бу ариза тегишли бандлик марказига тақдим этиладиган фаолият турини ўзгартириш ёки фаолият жойини ўзгартириш ҳақидаги аризадан алоҳидадир "Муҳожирлик устидан назорат тўғрисида"ги қонунни ижро этиш қарори 26-моддасига кўра Aдлия вазирининг рухсатини олиши лозим) ("Муҳожирлик устидан назорат тўғрисида"ги Қонуннинг 21.(1) моддаси).
- Иш жойини ўзгартириш учун мурожаат қилган санадан бошлаб 3 ой ичида иш жойини ўзгартиришга рухсат ололмаган хорижлик ишчи Корея Республикасини тарк этиши лозим. . Бироқ, агар хорижлик ишчи иш жойидаги бахтсиз ҳодиса, касаллик, хомиладорлик, бола туғиш, ва ҳоказо сабабларга кўра иш жойини ўзгартиришга рухсатнома ололмай қолса ёки иш жойини ўзгартириш учун мурожаат қилолмай қолса, у юқорида санаб ўтилган сабаблар ўз таъсирин йўқотган санадан бошлаб 3 ой ичида иш жойини ўзгартиришга рухсат олиши ёки иш жойини ўзгартириш учун мурожаат қилиши лозим ("Хорижлик ишчиларнинг ишга ёлланиши ва ҳоказолар тўғрисида"ги Қонуннинг 25.(3) моддаси).
Фаолият тури ёки иш жойини ўзгартиришга қўйилган чекловлар
- Умумий олганда, хорижлик ишчининг Корея Республикасига кирган вақтдан бошлаб 3 йиллик муддат мобайнида, у 3 мартадан ортиқ фаолият тури ёки иш жойини ўзгартирмаслиги лозим ("Хорижлик ишчиларнинг ишга ёлланиши ва ҳоказолар тўғрисида"ги Қонуннинг 25.(4) моддаси).
- Хорижлик ишчининг иш берувчиси, хорижлик ишчининг 3 йиллик меҳнат шартномаси муддати тугаши муносабати билан Корея Республикасини тарк этишидан олдин, хорижлик ишчининг қайта меҳнатга ёлланишига рухсат беришни сўраб қилган мурожаатига кўра меҳнат фаолияти муддати узайтирилган хорижлик ишчи ушбу узайтирилган муддат ичида 2 мартадан ортиқ фаолият тури ёки иш жойини ўзгартирмаслиги лозим ("Хорижлик ишчиларнинг ишга ёлланиши ва ҳоказолар тўғрисида"ги Қонуннинг 25.(4) моддаси).
※ Агар корхона фаолиятининг вақтинчалик тўхтатиб қўйилиши ёки унинг ёпилиши ёки хорижлик ишчи туфайли вужудга келмаган бошқа ҳар қандай сабабга кўра хорижлик ишчи ўз иш жойида меҳнат фаолиятини давом эттира олмайди, деб топилса, ушбу сабаблар асосида иш жойини ўзгартириш бўйича юқорида санаб ўтилган иш жойини неча марта ўзгартириш мумкинлиги билан боғлиқ чекловлар амал қилмайди ("Хорижлик ишчиларнинг ишга ёлланиши ва ҳоказолар тўғрисида"ги Қонуннинг 25.(4) моддаси).
Яшаш манзилини ўзгартирганлик ҳақида хабар бериш
- Агар хорижлик ишчи ўз иш жойини ўзгартирганлиги сабабли яшаш жойини ўзгартирмоқчи бўлса, у янги яшаш жойига кўчиб ўтган санадан бошлаб 15 кун ичида янги яшаш жойига кўчиб ўтганлик ҳақидаги хабарномани янги яшаш жойи жойлашган Си/Гун/Гу (Гу дейилганда, автоном бўлмаган Гу назарда тутилмоқда) раҳбарига ёки Йуп/Мён/Донг раҳбарига ёки Хизмат раҳбарига, бошқарма бошлиғига ёки янги яшаш жойида юрисдикцияга эга бўлган ҳудудий бошқарма бошлиғига тақдим этиши керак ("Муҳожирлик устидан назорат тўғрисида"ги Қонуннинг 36. (1) моддаси).
Бошқа тартиб-таомиллар
- Иш жойини ўзгартириш учун мурожаат қилувчи хорижлик ишчи учун унинг янги иш жойида (i) хорижлик иш изловчилар рўйхатида регистрациядан ўтиш (ii) меҳнат шартномасини тузиш (iii) меҳнат фаолиятини бошлаш кабилар бўйича унинг дастлабки иш жойида амал қилган тартиблар амал қилади.