Корейс тили бўйича билим даражасини аниқлаш тестидан (ИЁРБТ-КТТ) ўтиш
Тест синовини топшириш талаб этиладиган шахслар
- Нопрофессионал меҳнат фаолияти (Е-9) виза билан Корея Республикасида ишлашни хоҳловчи ҳар бир хорижлик ишчи ўз мамлакатида ташкил этиладиган корейс тили тестидан ўтиши лозим ("Хорижлик ишчиларнинг ишга ёлланиши ва ҳоказолар тўғрисида"ги Қонуннинг 7.(2) моддаси).
- Бироқ меҳнат ташрифи (H-2) виза статусига эга ва истисно тариқасида ишга ёлланишга рухсат бериладиган хорижлик ишчилар корейс тили тестидан ўтишлари шарт эмас.
- 3 йиллик меҳнат шартномаси тугаши муносабати билан Кореяни тарк этган, аммо 6 ой ўтиб яна Кореяга ишлаш учун қайтиб келишни хоҳловчи хорижлик ишчилардан яна бир бор корейс тили тестидан ўтишлари талаб қилинади.
Тест топшириш ҳуқуқига эга бўлиш бўйича қўйиладиган шартлар
- Корейс тили тестини топшириш учун хорижлик ишчи қуйидаги шартларга жавоб бериши керак:
√ Тест топширмоқчи бўлган шахснинг ёши 18 ёшдан 39 ёшгача оралиқда бўлиши керак;
√ Тест топширмоқчи бўлган шахс мажбурий меҳнатни ўз ичига олмаган қамоқ жазосига ҳукм қилинмаган ёки бирор бошқа оғирроқ жиноий жазога ҳукм қилинмаган бўлиши лозим;
√ Тест топширмоқчи бўлган шахс илгари Корея Республикасидан депортация қилинмаган ёки унинг депортация қилиниши тўғрисида буйруқ қилинмаган бўлиши лозим; ва
√ Тест топширмоқчи бўлган шахснинг ўз мамлакатидан чиқиши бўйича ҳеч қандай чекловлар қўйилмаган бўлиши лозим (муайян ҳуқуқлардан маҳрум қилиш ҳолатлари).
Корейс тили тестининг ташкил этилиши ва бошқарилиши
- Корейс тили тести ҳар йили камида 1 марта ташкил этилади. Асосан, тест синови бир нечта жавоб вариантлари келтирилган саволлардан иборат бўлган ёзма шаклдаги тест имтиҳони кўринишида ўтказилади, аммо, айрим ҳолларда унда қисқа жавобли саволлар ҳам иштирок этиши мумкин (Хорижлик ишчиларнинг ишга ёлланиши ва ҳоказолар тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида"ги Қарорнинг 13.(3) моддаси).
※ Бу ҳақида батафсил маълумот олиш учун Корея инсон ресурсларини ривожлантириш Хизмати веб-сайтидаги Хорижий ишчи кучининг ишга ёлланишига кўмаклашиш бўлимига қаранг (http://www.hrdkorea.or.kr).
Малакаларни баҳолаш
Малакани баҳолаш усуллари ва у билан боғлиқ тафсилотлар
- Малакани баҳолаш ёзма тест, хорижлик ишчининг иш жойида ишлай олиш кўрсаткичларини аниқлаш синов тажрибаси ва суҳбат орқали баҳоланади ("Хорижлик ишчиларнинг ишга ёлланиши ва ҳоказолар тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида"ги Қарорнинг 13-2.(1).1 моддаси).
- Малакаларни баҳолаш тафсилотлари қуйидагиларни ўз ичига олади ("Хорижлик ишчиларнинг ишга ёлланиши ва ҳоказолар тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида"ги Қарорнинг 13-2.(1).2 моддаси).
· Хорижлик иш изловчининг ўз танлаган фаолият турида ишлаши учун зарур бўлган техник малака ва кўникмалар даражаси;
· Хорижлик иш изловчининг жисмонан бақувватлиги:
· Иш тажрибаси; ва
· Иш изловчининг ишчи кучига қўйиладиган бошқа талабларнинг қондира олишини баҳолаш учун зарур, деб ҳисобланадиган бошқа баҳолаш мезонлари.
Хорижлик ишчилар учун ишга тайёрлов трейнингини ўташ
Тайёрловни ўташ мажбурияти
- Кореяга ишлаш учун келадиган хорижлик ишчилар [нопрофессионал меҳнат (E-9) ёки меҳнат ташрифи (H-2) виза статусига эга] Кореяга кирган кундан бошлаб 15 кун ичида Корея инсон ресурсларини ривожлантириш Хизмати ёки Чет элликларни ўқитиш ва ишга жойлаштириш институти томонидан ташкиллаштириладиган хорижлик ишчиларни ишга тайёрлаш трейнингини ўташлари лозим ("Хорижлик ишчиларнинг ишга ёлланиши ва ҳоказолар тўғрисида"ги Қонуннинг 11 моддаси, "Хорижлик ишчиларнинг ишга ёлланиши ва ҳоказолар тўғрисида"ги қонун ижроси тўғрисида"ги Қоидаларнинг 11 моддаси).
- Нопрофессионал меҳнат (E-9) виза статусига эга хорижлик ишчининг ишга тайёрлаш трейнинги харажатлари унинг иш берувчиси томонида қопланади ("Хорижлик ишчиларнинг ишга ёлланиши ва ҳоказолар тўғрисида"ги Қонун ижроси тўғрисида"ги Қоидаларнинг 11.(4) моддаси).
- Меҳнат ташрифи (H-2) виза статусига эга хорижлик ишчи учун ишга тайёрлаш трейнинги харажатлари хорижлик ишчининг ўзи томонидан қопланади.
Трейнинг соатлари ва тафсилотлари
- Хорижлик ишчиларни ишга тайёрлаш трейнинги камида 16 соатдан иборат бўлиши лозим. Бироқ меҳнат шартномаси муддати тугаганлиги муносабати билан Корея Республикасини тарк этган, аммо қонунларда белгиланган тартибда Корея Республикасига яна қайта ташриф буюрган хорижлик ишчилар учун ушбу тренинг соатлари сони 16 соатдан камроқ соатларга қисқартирилиши мумкин ("Хорижлик ишчиларнинг ишга ёлланиши ва ҳоказолар тўғрисида"ги Қонун ижроси тўғрисида"ги Қоидаларнинг 11.(2) моддаси).
- Хорижлик ишчилар учун ишга тайёрлов трейнинги қуйидагиларни ўз ичига олади ("Хорижлик ишчиларнинг ишга ёлланиши ва ҳоказолар тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида"ги Қарорнинг 11.(3) моддаси асосий қисми):
1. Танланган меҳнат фаолияти турида ишлаш учун зарур бўлган асосий малака ва кўникмалар билан боғлиқ масалалар;
2. Хорижлик ишчиларнинг ишга ёлланишга рухсат бериш тизимига оид масалалар;
3. Иш жойида техника хавфсизлиги ва ишчилар саломатлигига оид масалалар;
4. Ц"Меҳнат стандартлари тўғрисида"ги Қонун ва "Муҳожирлик устидан назорат тўғрисида"ги қонун каби тегишли қонунлар билан боғлиқ масалалар;
5. Корея маданияти ва Кореядаги турмуш тарзи билан боғлиқ масалалар; ва
6. Бандлик ва меҳнат Вазирлиги томонидан хорижлик ишчиларнинг меҳнат фаолиятига дахлдор, деб топилган бошқа масалалар.
- Меҳнат фаолияти муддати тугаши муносабати билан Кореяни тарк этган, аммо яна Кореяга ишлаш учун қайтиб келган хорижлик ишчилар учун ишга тайёрлов тренингида юқоридаги 1 ва 5-бандларда айтилган масалаларни ўрганмасдан, уларни ўқув режасидан тушириб қолдириш мумкин ("Хорижлик ишчиларнинг ишга ёлланиши ва ҳоказолар тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида"ги Қоидалар 11.(3) – моддасининг бошланғич қисми).
Ишга тайёрлов трейнингини ўтаганлик тўғрисидаги сертификатни бериш
- Хорижлик ишчилар ишга тайёрлаш трейнингини ўтаганларидан кейинг уларга хорижлик ишчиларнинг ишга тайёрлов трейнингини ўтаганлик тўғрисидаги сертификат ("Хорижлик ишчиларнинг ишга ёлланиши ва ҳоказолар тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида"ги Қоидаларнинг 8-формасида кўрсатилган шаклда чиқарилган) берилади ("Хорижлик ишчиларнинг ишга ёлланиши ва ҳоказолар тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида"ги Қоидаларнинг 11 (4) моддаси) ва № 8 шакл)