4 та мажбурий суғурта дастурларига (иш жойидаги кўнгилсиз ҳодиса учун товон суғуртаси, давлат тиббий суғуртаси, бандлик суғуртаси ва давлат пенсия дастури) суғурта қилдириш
Иш жойидаги бахтсиз ҳодиса учун товон суғуртаси (автоматик тарзда ариза тақдим этилади)
- "Иш жойидаги кўнгилсиз ҳодиса учун товон суғуртаси тўғрисида"ги Қонунга кўра, бу суғурта тури хоҳ у Корея фуқароларини, хоҳ хорижлик ишчиларни ишга ёллаган бўлсин, бундан қатъий назар, барча иш берувчиларга тааллуқлидир. Бироқ қуйидаги фаолият турлари билан шуғулланувчи иш берувчилар учун бу суғурта дастурига ишчиларни суғурта қилдириш мажбурий эмас ("Иш жойидаги кўнгилсиз ҳодиса учун товон суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 6 моддаси ва "Иш жойидаги кўнгилсиз ҳодиса учун товон суғуртаси тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида"ги Қарорнинг 2 моддаси):
1. “Давлат идоралари ходимларига бахтсиз ҳодиса учун товон тўғрисида”ги қонун ёки “Ҳарбий хизматчиларга бахтсиз ҳодиса учун товон тўғрисида”ги қонун ҳужжатларига биноан товон пули тўланадиган корхоналар (Бироқ, тирик қолганларга бериладиганшошилинч нафақалар ёки хавфли хизмат бўйича шошилинч қутқарилганларга бериладиган нафақалар тўғрисидаги қоидалар қўлланилиладиган ҳолатлар мустасно)
2. "Денгизчилар тўғрисидаги қонун", "Балиқчилар ва балиқ ови кемалари учун бахтсиз ҳодиса зарарини қоплаб бериш тўғрисида"ги қонун ёки “Хусусий мактаб ўқитувчилари учун нафақа тўғрисида”ги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириладиган фаолият.
3. Оилавий иш билан таъминлаш фаолияти
4. Корпорация ҳисобланмайдиган ва 5 нафардан кам бўлган доимий ишчиларга эга шахс томонидан фаолияти юритиладиган қишлоқ хўжалиги, ўрмончилик (ўрмон кесиш соҳасидан ташқари), балиқ овлаш ёки овчилик хўжаликлари.
Давлат тиббий суғуртаси (автоматик тарзда ариза тақдим этилади)
- Хорижликларни рўйхатга олиш тартибини бажарган нопрофессионал меҳнат (E-9) ёки меҳнат ташрифи (H-2) визасидаги хорижлик ишчилар "Давлат тиббий суғуртаси тўғрисида"ги Қонун билан тартибга солинадиган суғурта дастурига суғурта қилинишлари лозим ("Давлат тиббий суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 109-.(2) моддаси, Давлат тиббий суғуртаси тўғрисидадаги қонун ижроси тўғрисида"ги Қарорнинг 76-2.(2) моддаси ва "Хорижлик ишчиларнинг ишга ёлланиши ва ҳоказолар тўғрисида"ги Қонуннинг 14 моддаси).
- Шунга кўра, иш берувчи хорижлик ишчини ишга ёллагандан сўнг 14 кун ичида ўз ишчисининг суғурталанувчи ходим сифатида суғурталаниш ҳуқуқига эга бўлганлиги ҳақида Давлат тиббий суғуртаси копорациясига хабар бериши лозим ("Давлат тиббий суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 8.(2) моддаси).
Бандлик суғуртаси (суғурталаниш ихтиёрий)
- Бандлик суғуртаси ишчиларни ишга ёлловчи барча корхона ва иш жойларига тааллуқли. Бироқ қуйидаги фаолият турлари билан шуғулланувчи иш берувчилар учун бу суғурта дастурига ишчиларни суғурта қилдириш мажбурий эмас (「Бандлик суғуртаси тўғрисида」ги Қонуннинг 8 (1)-моддаси ва 「Бандлик суғуртаси тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида」ги Қарорнинг 2-моддаси):
1. Корпорация ҳисобланмайдиган ва 4 нафардан кам бўлган доимий ишчиларга эга шахс томонидан фаолияти юритиладиган қишлоқ хўжалиги, ўрмончилик ёки балиқ овлаш хўжаликлари.
2. Қурувчилар, уй-жой қурувчиси, қурилиш пудратчи қурувчи, ахборот ва коммуникация тизимлари қурувчиси, ўт ўчириш тизими ишини бошқарувчи ёки маданий мерос объектларини таъмирловчи ишчилардан ташқари бошқа ишчилар томонидан бажариладиган ва қуйидаги тоифаларга кирадиган қурилиш ишлари: (i) қиймати 20 000 000 вондан кам бўлган ишлар ёки (ii) жами майдони 100 квадрат метрдан ошмайдиган бино қурилиши ёки жами майдони 200 квадрат метрдан ошмайдиган бинони кенг кўламли реконструкция қилиш иши; ёки
3. Бошқача таснифлаш мумки бўлмаган уй-рўзғор ишларини бажариш ишлари ва ўз истеъмоли учун ишлаб чиқариш фаолият турлари;
- Нопрофессионал меҳнат (E-9) ёки меҳнат ташрифи (H-2) визасидаги хорижлик ишчилар, "Бандлик суғуртаси тўғрисида"ги Қонунга кўра, ўз аризалари асосида суғурталанувчига айланадилар. Шу сабабли, бандлик суғуртаси қопламасига эга бўлмоқчи бўлган хорижлик ишчиларнинг иш берувчиси ушбу ишчиларнинг бандлик суғуртасига суғурта қилиш ҳақидаги аризани Корея ишчилар учун товон ва уларнинг ижтимоий таъминоти Хизматига тақдим қилиши лозим ("Бандлик суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 10-моддаси 5 кичик банди, "Бандлик суғуртаси тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида"ги Қарорнинг 3.(2).1.(b) моддаси ва "Бандлик суғуртаси тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида"ги Қоидаларнинг 2.(1) моддаси).
- Хорижлик ишчининг иш берувчиси хорижлик ишчи ишга ёлланган сана (суғурталаниш ҳуқуқига эга бўлишга сабаб бўлувчи воқеа содир бўлган сана) ўрин олган ойдан кейинги ойнинг 15-кунидан кечиктирмай тегишли ҳудудий бандлик ва меҳнат масалалари идорасига хорижлик ишчининг суғурталаниш ҳуқуқига эга бўлганлиги ҳақида хабар бериши керак ("Бандлик суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 15.(1) моддаси ва "Бандлик суғуртаси тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида"ги Қарорнинг 7.(1) моддаси).
Давлат пенсия дастури (икки томонламалик тамойили)
- "Давлат пенсия дастури тўғрисида"ги Қонунга кўра, ўзаро икки томонламалик тамойилига биноат давлат пенсия дастури хорижлик ишчиларга, уларнинг мамлакатлари қонунлари Корея фуқароларига нисбатан пенсия борасида қай даражада амал қилса, уларга ҳам шу даражада амал қилади ("Давлат пенсия дастури тўғрисида"ги Қонуннинг 126.(1) моддаси).
- Умуман олганда, бир йўла бир мартада бериладиган пенсия тўлови ҳам, "Давлат пенсия дастури тўғрисида"ги Қонунга кўра, ўзаро икки томонламалик тамойилига асосланиши лозим. Бироқ ушбу қонуннинг бир йўла бир мартада тўлаб бериладиган пенсия жамғармасига оид бандлари нопрофессионал меҳнат фаолияти (Е-9) ёки меҳнат ташрифи (Н-2) визаларига эга хорижлик ишчилар учун амал қилади, уларнинг мамлакатларидаги тегишли қонунларга мувофиқ, уларнинг мамлакатларида Корея фуқаролари бўлган ишчиларга юқоридаги суммага тенг бўлган бир йўла бир мартада бериладиган яхлит пенсия жамғармаси тўланиши ёки тўланмаслигидан қатъий назар ("Давлат пенсия дастури тўғрисида"ги Қонуннинг 126(4)-моддаси 2-кичик банди).
"Хорижлик ишчиларнинг ишга ёлланиши ва ҳоказолар тўғрисида"ги қонунга мувофиқ суғурта дастурига (мамлакатни тарк этиш бўйича кафолат суғуртаси/трасти ва кечиктирилган иш ҳақининг тўланиши бўйича кафолат суғуртаси) аъзо бўлиш.
Мамлакатни тарк этиш бўйича кафолат суғуртаси/трасти
- Бу хорижлик ишчининг [Нопрофессионал меҳнат фаолияти (E-9) ёки меҳнат ташрифи (Н 2) визасига эга] иш берувчиси аъзо бўлиши шарт бўлган суғурта ёки траст дастури ҳисобланади. Бунда хорижлик ишчи бенефициар ёки суғурталанувчи сифатида белгиланади ва дастур агар хорижлик ишчи мамлакатни тарк этадиган бўлса, унга кексалик пенсия нафақа пулларининг тўланишини кафолатлайди. Мамлакатни тарк этиш бўйича кафолат суғуртасига аъзо бўлувчи иш берувчидан хорижлик ишчига яна алоҳида кексалик пенсия нафақаларини тўлаш талаб этилмайди ("Хорижлик ишчиларнинг ишга ёлланиши ва ҳоказолар тўғрисида"ги Қонуннинг 13.(2) моддаси). Бироқ, агар мамлакатни тарк этиш бўйича кафолат суғуртаси бўйича бир йўла бир мартада бериладиган яхлит тўлов суммаси, "Ишчи-ходимларнинг кексалик нафақасини кафолатлаш тўғрисида"ги Қонунга кўра кексалик пенсия нафақаси суммасидан кам бўлса, иш берувчи хорижлик ишчига ушбу тафовут суммани тўлаши шарт ("Хорижлик ишчиларнинг ишга ёлланиши ва ҳоказолар тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида"ги Қарорнинг 21.(3) моддаси).
- Доимий равишда камида 5 нафар ишчи-ходимга эга бўлган иш берувчи меҳнат фаолияти муддатининг тугашига 1 йил ёки ундан кам муддат қолган хорижлик ишчиларни ишга ёллаган бўлса, у иш берувчи ушбу суғуртага аъзо бўлиши талаб этилади. Бироқ меҳнат ташрифи (H-2) визасидаги хорижлик ишчиларни ишга ёллаган қурилиш соҳасида фаолият юритувчи иш берувчилардан бу суғуртага аъо бўлиш талаб этилмайди ("Хорижлик ишчиларнинг ишга ёлланиши ва ҳоказолар тўғрисида"ги Қонуннинг 13.(1) моддаси ва "Хорижлик ишчиларнинг ишга ёлланиши ва ҳоказолар тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида"ги Қарорнинг 21.(1) моддаси).
- Хорижлик ишчи 1 йил ёки ундан ортиқ муддат давомида меҳнат фаолиятини амалга оширган ва сўнг Корея Республикасини тарк этадиган бўлса (вақтинчалик тарк этиш ҳолати бундан мустасно), вафот этса ёки виза турини ўзгартирган бўлса, у ишчи бир марталик яхлит тўлов кўринишадиган жамғарилган суммани даъво қилиш ҳуқуқига эга ("Хорижлик ишчиларнинг ишга ёлланиши ва ҳоказолар тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида"ги Қарорнинг 21.(2).2 моддасининг асосий қисми)
- Хорижлик ишчи 1 йилдан кам бўлган муддатда меҳнат фаолиятини амалга оширган бўлса, бир марталик яхлит тўлов кўринишадиган сумма иш берувчи ҳисобига ўтади ("Хорижлик ишчиларнинг ишга ёлланиши ва ҳоказолар тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида"ги Қарорнинг 21.(2).2 моддасининг махсус эслатмаси)
※Мамлакатни тарк этиш бўйича кафолат суғуртаси/трастига аъзо бўлмаган иш берувчига 5 000 000 вонгача жарима жазоси қўлланилади ("Хорижлик ишчиларнинг ишга ёлланиши ва ҳоказолар тўғрисида"ги Қонуннинг 30 моддаси 1 кичик банди).
Кечиктирилган иш ҳақининг тўланиши бўйича кафолат суғуртаси
- Бу иш берувчиси аъзо бўлиши шарт бўлган суғурта дастури бўлиб, унга кўра, иш берувчи хорижлик ишчига тўланадиган иш ҳақларининг кечиктирилиш эҳтимоллигини қоплаши учун хорижлик ишчини [Нопрофессионал меҳнат фаолияти (E-9) ёки меҳнат ташрифи (Н 2) статусидаги] суғурталанувчи сифатида кўрсатади.
- (i) фаолиятига нисбатан "Иш ҳақларини талаб қилишни кафолатлаш тўғрисида"ги Қонун амал қилмайдиган иш берувчи ёки (ii) 300 нафардан кам бўлган доимий ишчиларга эга корхона ушбу суғурта дастурига аъзо бўлиши шарт. Бироқ меҳнат ташрифи (H-2) визасидаги хорижлик ишчиларни ишга ёллаган қурилиш соҳасида фаолият юритувчи иш берувчилардан бу суғуртага аъо бўлиш талаб этилмайди ("Хорижлик ишчиларнинг ишга ёлланиши ва ҳоказолар тўғрисида"ги Қонуннинг 23.(1) моддаси ва "Хорижлик ишчиларнинг ишга ёлланиши ва ҳоказолар тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида"ги Қарорнинг 27.(1) моддаси).
※ Қайси корхона ёки иш жойлари учун "Иш ҳақларини талаб қилишни кафолатлаш тўғрисида"ги Қонун амал қилмайди? ("Иш ҳақларини талаб қилишни кафолатлаш тўғрисидаги Қонунинг 3 моддасининг махсус эслатмаси, "Иш жойидаги кўнгилсиз ҳодиса учун товон суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 6 моддаси ва "Иш жойидаги кўнгилсиз ҳодиса учун товон суғуртаси тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида"ги Қарорнинг 2.(1) моддаси:
1. "Давлат идоралари ходимларига бахтсиз ҳодиса учун товон тўғрисида"ги Қонун ёки "Ҳарбий хизматчиларга бахтсиз ҳодиса учун товон тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ бахтсиз ҳодиса учун товон олиш ҳуқуқига эга корхоналар (Бироқ, тирик қолганларга бериладиганшошилинч нафақалар ёки хавфли хизмат бўйича шошилинч қутқарилганларга бериладиган нафақалар тўғрисидаги қоидалар қўлланилиладиган ҳолатлар мустасно)
2. "Денгизчилар тўғрисида"ги Қонун, "Балиқ овлаш кемалари ва уларнинг экипаж аъзоларига бахтсиз ҳодиса учун товон суғуртаси тўғрисида"ги Қонун ёки "Хусусий мактаб ўқитувчилари ва ходимларига пенсия тайинлаш тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ бахтсиз ҳодиса учун товон олиш ҳуқуқига эга корхоналар;
3. Уй хўжалигида бандлик фаолияти
4. Қишлоқ хўжалиги, ўрмон хўжалиги (ўрмон хўжалиги бундан мустасно), балиқ овлаш ва ов қилиш билан шуғулланадиган, 5 кишидан кам доимий иш билан банд бўлган юридик шахснинг бизнеси;
- Агар иш берувчи иш ҳақларини тўлай олмаса, хорижлик ишчи кафолат суғуртаси суғурталовчисидан суғурта товон пулини талаб қилиши мумкин (Хорижлик ишчиларнинг ишга ёлланиши ва ҳоказолар тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида"ги Қарорнинг 27.(2).3 моддаси).
※Кафолат суғуртасига аъзо бўлмаган иш берувчига 5 000 000 вонгача жарима жазоси қўлланилади ("Хорижлик ишчиларнинг ишга ёлланиши ва ҳоказолар тўғрисида"ги Қонуннинг 30 моддаси 2 кичик банди).