UZBEK

Хорижлик ишчиларнинг ишга ёлланиши ва меҳнат фаолияти
Нопрофессионал меҳнат (E-9) визасига эга хорижлик ишчиларни ишга ёллаш
Иш билан таъминлаш маркази меҳнат ташрифи (E-9) визасидаги хорижлик ишчиларни ишга ёлламоқчи бўлган иш берувчига хорижлик ишчини тавсия қилади, фақатгина агар иш берувчи қуйидаги талабларни қаноатлантирса ("Хорижлик ишчиларнинг ишга ёлланиши ва ҳоказолар тўғрисида"ги Қонуннинг 8.(3) моддаси ва "Хорижлик ишчиларнинг ишга ёлланиши ва ҳоказолар тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида"ги Қарорнинг 13-4 моддаси):
1. Тегишли иш ўрни мансуб бўлган фаолияти тури ва хорижлик ишчи тавсия этилган ёки ишга ёлланган корхона ёки иш жойи Хорижлик ишчи кучи сиёсати бўйича Қўмита томонидан белгиланган фаолият тури ва иш жойи бўлиши керак;
2. Иш берувчи бўш иш ўрни учун Корея аввал фуқаролари орасидан номзод излаши керак бўлган мажбурий давр давомида ("Хорижлик ишчиларнинг ишга ёлланиши ва ҳоказолар тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида"ги Қоидаларнинг 5-2 моддаси) бундай номзодларни бўш иш ўринларининг ҳаммаси ёки айримлари учун Корея фуқаролари орасидан топа олмаса ва бу ҳақида бандликни таъминлаш марказига маълумотнома учун ариза тақдим этган бўлса. Аммо бу бандликни таъминлаш маркази 2 ёки ундан ортиқ маротаба иш ёллаш учун Корея фуқароларини тавсия этган ва асосли сабабларни уларни ишга қабул қилишни рад этган иш берувчиларга нисбатан амал қилмайди;
3. Корея фуқаролари бўлган номзодлар ҳақида маълумот олиш учун ариза тақдим этилган санадан камида 2 ой олдинги санадан бошлаб ишга ёллаш учун рухсатнома берилган санагача бўлган давр давомида иш берувчи ишчилар сонига ўзгартириш киритиш орқали Корея фуқароси билан меҳнат шартномасини тугатган бўлмаса;
4. Корея фуқаролари бўлган номзодлар ҳақида маълумот олиш учун ариза тақдим этилган санадан камида 5 ой олдинги санадан бошлаб ишга ёллаш учун рухсатнома берилган санагача бўлган давр давомида иш берувчида иш ҳақларини бермаслик ҳолатлари бўлмаган бўлса;
5. Агар корхона ёки иш жойига нисбатан "Бандлик суғуртаси тўғрисида"ги Қонун ва "Иш жойидаги бахтсиз ҳодиса учун товон суғуртаси тўғрисида"ги Қонун амал қилса, иш берувчи бандлик суғуртасига аъзо бўлган бўлиши керак; ва
6. Иш берувчи хорижлик ишчиларни ишга ёллаган ва улар учун мамлакатни тарк этиш бўйича кафолат суғуртаси/трасти ва кечиккан иш ҳақи тўланишини кафолатлаш суғуртаси қопламасига эга бўлган бўлса. Аммо кафолат суғуртасига аъзо бўлиш фақат буни бажариши мажбурий бўлган иш берувчиларга нисбатан амал қилади.